Эртага "Навбаҳор" "Олмалиқ" билан ўйнайди
23 jan 2015 16:11
News
Эртага "Навбаҳор" "Олмалиқ" билан ўйнайди
Бугун айрим интернет сайтларда сербиялик ҳужумчи Александар Лепосавични "Навбаҳор" таркибига қўшилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди.
Аслини олганда хорижлик футболчи юртимизга келганича йўқ. Айни пайтда келиб, футболчини Ўзбекистонга кириш визасини олиш боғлиқ барча ҳужжатлар тайёр ҳолатга келтирилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Лепосавич ўзи эса ушбу ҳафта охирида Тошкентга етиб келади. Шундан сўнг футболчи жамоамиз машғулотларига қўшилади.
Бевосита тайёргарлик жараёни хусусида сўз юритадиган бўлсак, ҳозирда жамоамиз кунига икки маҳалдан ташкил этилаётган машғулотларда қатнашмоқда. Кунинг биринчи ярмидаги машқларда асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилаётган бўлса, иккинчи машғулотда футболчиларимиз кўпроқ тўп билан шуғулланишмоқда. Режага кўра жамоамиз эртага “Олмалиқ” жамоаси билан пойтахтдаги дастлабки назорат учрашувида майдонга тушади.
Олмалиқликларга қарши ўтадиган ўйин соат 15.00да “Чилонзор” ўйингоҳида бошланади. Миллий терма жамоамиз Осиё кубогидаги иштирокини якунлаганлиги сабабли, янги ҳафтадан бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг ўзи машғулотларга бошчилик қилади. Бу жиҳат эса мухлисларимизни хурсанд қилиши табиий ҳол.

Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments