Latest news

12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  14 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9

Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини News

Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини

Эртага ОЧЛ-2014 плей-офф учрашувига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Локомотив" ва Қаршининг "Насаф" жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.
Режага кўра, ўйин соат 11да бошланиши керак. "Насаф" томони учрашувни табиий (чимли) майдонда ўтказишни сўраётган бўлса, "темирйўлчилар" сунъий қопламали майдони афзал билишмоқда.

Ўзбекистон вице-чемпионлари ҳозирги об-ҳаво шароитида майдоннинг сифатига путур етишидан ҳавфсирашяпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам назорат ўйини бўлиб ўтади. Фақат учрашув манзилига ойдинлик киритиб олинса бўлгани. Агар "Насаф" таклифи қабул қилинса, ўйин пойтахт вилоятида жойлашган "Локомотив"га қарашли "Дўстлик" стадионида ўтказилади. "Локомотив" ўз сўзида туриб олса, у ҳолда футболимиз етакчилари иштирокидаги ўйинга сунъий қопламали "Чилонзор" стадиони мезбонлик қилади.

Таъкидлаш жоиз, бу икки жамоа Ўзбекистон ХХII миллий чемпионати олий лигасининг 2-турида ҳам ўзаро Тошкентда тўқнаш келишади. Иккала жамоа ҳам 11 январдан ОЧЛ плей-офф ўйинига тайёргарликни мос равишда БАА ва Туркияда давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев жамоаси 8 февраль куни ягона ўйиндан иборан плей-офф баҳсида Доҳада Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби меҳмони бўлади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари эса худди шу куни Тошкентда "Ал-Қувайт" (Қувайт) - "Ал-Шорта" (Ироқ) жуфтлиги ғолибини қабул қилади. Бу жуфтлик 2 февраль куни ўзаро майдонга тушишади ва "Локомотив"га ким рўбарў келишига ойдинлик киритиб беришади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика