Latest news

20:21U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (матнли трансляция)  63 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  7 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   2

Эртага 1-лига бор. Ҳакамлар қани? News

Эртага 1-лига бор. Ҳакамлар қани?

Олдиндан айтиб қўяй, ушбуни ёзишдан мақсад кимнидир танқид қилиш эмас, шунчаки ПФЛ матбуот хизматида фаолият юритаётганларни сал эътиборлироқ бўлишга чақириш.
Эртага биринчи лиганинг 2-босқичидан ўрин олган 9-тур беллашувлари ўтказилади. Навбатдаги турнинг барча саккизта ўйини бир кунга белгиланган. Аммо-лекин ПФЛ расмий сайтида 9-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси ҳалиям эълон қилингани йўқ. Албатта, биз – ҳамкасблармиз, шундай экан, бировдан камчилик ахтариш ниятимиз йўқ. Лекин тур ҳакамларини вақтида бериб бориш уларнинг вазифаси эканлигини бир оғиз эслатиб ўтиш зарар қилмас. 

Бундан ўн кунча олдин иш юзасидан федерация биносига борганимда ҳакамлар ва назоратчилар бўлимида ишлаб келаётган Бобур Ҳайдаров билан гаплашиб қолдик. У кишидан нега ҳакамлар рўйхати вақтида матбуотга берилмаяпти деб сўраганимда, ўйинларни бошқариши керак бўлган ҳакамлар рўйхати ҳар доим тайёр туриши, фақат ПФЛ матбуот хизматидан ҳеч ким келиб сўрамаётгани учун вақтида сайтларда чиқмаётганини айтди. Эртага 1-лигада ўйинлар борлиги маълум. Аммо ҳакамлар ҳалиям эълон қилинмади. Бунинг сабаби эса бизга қоронғу. Эҳтимол, бу шанба-якшанба кунлари ПФЛнинг ишламаслиги билан боғлиқдир. Мана энди эртага сайтда чиқса керак, тур ҳакамлари бугун фалончи ўйинларни бошқаришади деб.

Ҳакамларни вақтлироқ эълон қилиниши нима беради? Масалан, вилоят клублари келаётган ҳакамларга олдиндан поезд ё самолётга чипта олиб қўйишлари лозим, бундан ташқари, ҳакамларнинг қаердан эканлигига қараб қайтиб кетиш учун йўлкира харажатларини ҳам тахлаб қўйишга тўғри келади. Аммо “қора либослилар” номи эълон қилинмаса аксарият клублар нима қилишни билмай ҳайрон қолишади ва ўйинга бир-икки кун қолганда шошиб қолишяпти. Шундай экан, ПФЛ бировлардан профессионалликни талаб қилгунча аввало ўзи бошқаларга ўрнак бўлса айни муддао бўларди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика