Эррера "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши деярли аниқ бўлди
02 apr 2019 11:51
News
Эррера "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши деярли аниқ бўлди
"Манчестер Юнайтед" жамоа ярим ҳимоячиси Андер Эрреранинг молиявий талабларини бажаришга тайёр эмас.
Олдинроқ, 29 ёшли хавбек унга "Арсенал" ва ПСЖ қизиқиш билдираётганини ҳисобга олиб "қизил иблислар"дан мавсумий маоши 12 млн. евро бўлган битим талаб қилган эди.
Маълумотларга кўра, клубдагилар бу шартларга рози эмас ва Эрреранинг ёзда МЮдан кетиши деярли аниқ бўлди. Агар шартнома имзоланмаса, испаниялик футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Жорий мавсум Эррера "Манчестер Юнайтед" сафида 26та учрашувда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 3та голли пас берди.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments