Latest news

01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  0 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  22 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  6 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  120 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0

Эроннинг энг севимли клуби ёхуд "Персеполис" ҳақида News

Эроннинг энг севимли клуби ёхуд "Персеполис" ҳақида

Чемпионлар лигасида энг кўп мухлис йиғиш бўйича рекорд соҳиби бўлиб турган “Персеполис”га Эроннинг ўзида 30 миллиондан ошиқ аҳоли мухлислик қилиши айтилади.
Жамоа Эрондаги энг севимли клуб ҳисобланади. Охирги мавсумларда ишқибозларни катта ғалабалар билан хурсанд этмаётган Теҳрон клуби ОЧЛда катта иштиёқ билан ўйнашга қарор қилган.

“ПЕРСЕПОЛИС” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаблари:
«қизил армия», «қизиллар», «шерлар»
Ташкил топган вақти: 1963 йил, декабрь
Стадиони: «Озоди», Теҳрон, 84412 томошабинга мўлжалланган
Бош мураббийи: Ҳамид Дераҳшон
Менежери: Ҳамид Ризо Сиаси
Эришган ютуқлари: 9 бор Эрон чемпиони (1971-72, 1973–74, 1975–76, 1995–96, 1996–97, 1998–99, 1999–00, 2001–02, 2007–08), 5 марта Эрон Кубоги соҳиби (1987, 1991, 1999, 2010, 2011), 1 бор Осиё Кубок эгалари Кубоги соҳиби (1991). Ўн мартадан ортиқ турли маҳаллий Кубок мусобақаларида ғолибга айланган.

Эрон футболининг гегемонларидан бири саналган «Пирузи» янги асрда сезиларли тарзда кучсизланди. Натижада биринчи ўн йилликда фақат икки бор мамлакат чемпионлиги қўлга киритилди. Охирги марта жамоа 2008 йил чемпионатда олтин медалларга эга чиққан. Шунга қарамай, ушбу жамоани ўз майдонида жуда кўп ишқибоз қўллаб-қувватлайди. ОФК таҳлилига кўра, «Персеполис» «Ал Ҳилол» ва «Гуанчжоу Эвергранд» билан бирга қитъада энг кўп мухлисга эга бўлган клублар саналади. Эронлик футбол ихлосмандларининг 61 фоизи айнан ушбу жамоага мухлислик қилишининг ўзи ҳам кўп нарсани айтиб турибди. «Қизиллар» таркибида ҳамиша Эрон футболи лидерлари тўп тепиб келишган. Аввал Али Даи, Али Карими, Карим Багери, Раҳмон Ризои сингари ўйинчилари фаолият кўрсатишган.

“Персеполис” клуб сифатида жуда катта имкониятларга эга. Ушбу номдаги университетни ташкил қилган клуб талабаларга футбол ва футзал мураббийлиги, фитнесс, спорт шарҳи ва ўйин шарҳловчиси каби йўналишларда таълим бериб келяпти. 2013 йилнинг июнь ойида шахсий телеканалини ишга туширган. Интернет орқали тинглаш мумкин бўлган радиодастурлари ва эшиттиришлари ҳам мавжуд. Энергетик ичимлик ишлаб чиқариш ташкил этилган. Шунингдек, мухлислар ўзларини жамоа ҳаёти ичида ҳис қилиш учун клуб номидаги ресторанлар ишга туширилган. Ҳозирда 4та шундай ресторан фаолият кўрсатмоқда.
Бош мураббий Ҳамид Дераҳшан клуб сафида 12 мавсум ўйнаган. Ўтган йили 17 йиллик танаффусдан сўнг бош мураббий сифатида қадрдон жамоасига қайтди. Чемпионлар лигасининг биринчи турида “Лаҳвия”ни қабул қилган “Персеполис” рақибни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Дохаликлар таркиби олдинги йилга қараганда бир оз кучсизланган бўлса-да, мезбонларнинг йирик ғалабасини кўпчилик кутмаганди. Демак, совринларга эга чиқмаётган жамоани менсимасликдан йироқ бўлиш лозим.



Ҳамид ДЕРАҲШАН
Туғилган санаси:
23.01.1959
Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1977–1987 “Персеполис”, 1987–1991 “Қатар СК”, 1991–1992   “Ал Садд”, 1992–1994 “Персеполис”.
Эрон миллий терма жамоасида 1980–1993 йилларда 41 учрашувда 9 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1994–1995, 1997 “Персеполис”, 2001–2002   Эрон U-17 терма жамоаси, 2004 “Сорхпушан”, 2004 “Хома”, 2009–2010 “Пайкон”, 2010–2011 “Шарҳдори”, 2011–2012 “Шаҳин Бушеҳр”, 2012–2013 “Дамаш”, 2014 йилдан “Персеполис”да.

Жамоа таркибида миллий терма жамоага номзод футболчилар бор. Легионерлар уч нафар бўлиб, ҳимоячи Майкл Уманья Коста Рика терма жамоа аъзоси саналади. У Бразилиядаги жаҳон чемпионатида терма жамоаси билан чорак финалгача етиб борди. Ярим ҳимоячи Фернандо Габриэль ва ҳужумчи Жозе Жуниор Бразилиядан. Улар асосан ҳужумни кескинлаштириш учун жавобгардирлар.

Дарвозабонлар
1. Суша Макани
41. Муртазо Пур
44. Масъуд Ҳамами

Ҳимоячилар
3. Муҳаммадризо Хонзода
4. Майкл Уманья (Коста Рика)
5. Маҳди Жаъфарпур
6. Муҳсин Бенгар
20. Алиризо Нурмуҳаммади
30. Мобин Дорағи
99. Бабак Ҳотами

Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
11. Паям Содиғиян
14. Муҳаммад Нури
15. Афшин Исмоилзода
18. Меҳрдод Кафшғари
19. Милад Камандани
26. Ҳамидризо Алиасқари
28. Аҳмад Нуроллоҳи
66. Фернандо Габриэль (Бразилия)

Ҳужумчилар
8. Меҳди Дақақили
10. Ризо Норози
16. Ризо Холиқфар
17. Меҳди Тареми
22. Жозе Жуниор Тадеу (Бразилия)
24. Ҳади Норози
33. Муҳаммад Аббосзода
77. Али Алипур


Беҳзод НАЗАРОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика