Latest news

23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  7 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  196 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0

Эронлик журналист: "Ўзбекистонга қарши баҳслар осон кечмаслиги аниқ" News

Эронлик журналист: "Ўзбекистонга қарши баҳслар осон кечмаслиги аниқ"

ЖЧ-2026 саралаш босқичига қуръа ташланганидан сўнг Эрон спорт журналистлари ассоциацияси президенти Абдулҳамид Ахмадий сайтимизга қуръа натижалари ҳақида интервью берди.

- Қуръа натижалари ҳақида қандай фикрдасиз? Эрон осон гуруҳдан жой олди деб ўйлайсизми?

- Ўйлашимча, жаҳон чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида барча гуруҳларнинг ўзига хос қийинчиликлари бор. Шунинг учун Эроннинг рақибларини осон рақиблар деб бўлмайди. Бу гуруҳдаги рақобатчи жамоалар бор куч ва ғайрат билан мусобақада қатнашади ва айниқса, Эронга қарши бор куч салоҳиятини ишга солишади.

- Сизнингча, Ўзбекистон Эрон терма жамоасига муаммо туғдира оладими?

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эроннинг ушбу гуруҳдаги энг қийин рақиби бўлади деб ўйлайман. Чунки Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири ва бу жамоа ўйинчилари юқори техника ва жисмоний кучга эга. Аммо бу гуруҳдаги жамоалар учун Ўзбекистонга қарши ўйинлар осон кечмайди.

- Ўзбекистон гуруҳда Эрондан ўзиб кетиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Табиийки, буни олдиндан айтиш қийин ва бу ўйин кунидаги кўп факторларга боғлиқ бўлади. Албатта, Европа клубларида эронлик легионерлар борлиги туфайли Эрон миллий футбол терма жамоасининг ҳолати яхшироқдек кўринади. Аммо, айтганимдек, футбол ўйинлари натижаларини башорат қилиш унчалик осон эмас ва биз ўйин куни, жамоаларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги, футболчиларнинг мотивацияси, режа ва тактикаларга боғлиқ бўлади ва ушбу факторлар ўйин натижасини ҳал қилади.

Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни 2026 йилги ЖЧ ва 2027 йилги ОК мусобақалари 2-қўшма саралаш босқичига қуръа ташланганди. Унда Ўзбекистон "E" гуруҳида Эрон, Туркманистон ва Гонконг/Бутан билан баҳс олиб бориши маълум бўлди.

Rating: +5   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика