Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  0 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  2 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  2 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Эронлик журналист: "ОФК чиқарган қарор футболни ўлдиради" News

Эронлик журналист: "ОФК чиқарган қарор футболни ўлдиради"

Маълумки, ОФК Тартиб-интизом ва этика қўмитаси "Персеполис" ҳужумчиси Иса Ал Касирни 6 ой муддатга футболдан четлатди.

Бунга сабаб унинг гол урганидан кейин ўз голини кўзини қисиб нишонлагани бўлди. "Пахтакор"га қарши ОЧЛ чорак финалида иккита тўп киритган Ал Касир ҳар иккала голини камералар қаршисига бориб шундай нишонлади. У аввалги босқичда ҳам ўз голини шундай нишонлаганди. 

Шундан сўнг ОФК бу футболчининг қилиғини ирқчиликка йўйиб 6 ой муддатга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлатиш билан бирга 10 минг доллар жарима тортди. Иса Ал Касир ОЧЛ 1/2 финалида "Ал Насср"га қарши майдонга тушишга ҳозирлик кўраётганди, бироқ қарорнинг айнан ўйин бошланишига саноқли соатлар қолганида эълон қилиши жуда ғалати бўлди.

Шундан сўнг Эрон матбуот "портлади" ва мамлакатдаги футболга оид ҳар бир нашр бу ҳақда ёза бошлади. Хусусан tehrantimes.com мухбири Масъуд Ҳоссейн шундай ёзади: "Эроннинг энг кучли клубларидан бири ОФКнинг бу қароридан шок ҳолатига тушди. Чунки спортга хос бўлмаган қарор қабул қилинди. Ҳаммамиз биламизки, Ал Касир қачон гол урса голларини шу тарзда, яъни кўзини қисиқ кўрсатган ҳолда нишонлайди ва бу билан у ҳеч кимни камситмоқчи эмас. Ал Касир голларини жияни Микаэлга бағишлаб келади. У Эрон чемпионатида урган голларидан кейин ҳам шундай "қилиқ" қилади". 

"Тўғри, ОФК бошқача хаёлга борган бўлиши мумкин, лекин футболчининг Эрон чемпионатида голни нишонлаган олдинги суратларини кўринг. У доим шундай қилган. Балки ОФК наздида бу бировни таҳқирлаш бўлиб кўринган бўлса керак. 2008 йилги Олимпия ўйинларида испаниялик баскетболчилар ҳам шундай қилишганди, лекин ўшанда ҳеч ким уларга чора кўрмаган. "Персеполис" ОЧЛ ўйинларида ҳеч қайси клубга нисбатан ғаразгўйлик қилмади. Жамоа қийин босқичдан ўтиб финалга қадар етиб келди. Лекин айнан ярим финал ўйини куни қарор чиқарилиши шубҳали. Хуллас, ОФК чиқарган қарор футболни ўлдиради". 

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика