Latest news

09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  0 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  1 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  6 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  14 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  8 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  17 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5

"Тўраевни алмаштирганимиздан кейин майдон марказда катта "тешик" пайдо бўлди". Эрондан учралган мағлубиятдан кейин Абрамов нималар деди? News

"Тўраевни алмаштирганимиздан кейин майдон марказда катта "тешик" пайдо бўлди". Эрондан учралган мағлубиятдан кейин Абрамов нималар деди?

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Тушунарлики Эрон жуда тажрибали жамоа. Бугун имкониятимиздан пастроқ ўйнадик. Агар биринчи таймда бироз яхши ҳаракат қилган бўлсак, иккинчи тайм сўнгги 30 дақиқасида жуда ёмон ўйнадик. Эрон биринчи бўлимда икки марта зарба берди ва гол урди. Афсуски бугун кутган ўйинимизни намойиш этолмадик. Бундай кучли рақиб фонида футболчиларни синаб кўрдик. Бу баҳс биз учун фойдали бўлади, мағлуб бўлганда футболчиларга айтадиган гапларим кўп бўлади", - дейди Абрамов.

- Бугун терма жамоамиз оддий ўйнагандек бўлди. Эрон ва Осиёнинг бошқа етакчиларига қарши баҳсларда ўйин услубимизни ўзгартириш керак эмасми?

- Рақиб ҳам оддий ва ишончли ўйнади. Тушунарлики Эронда потенциал кўриниб турди, керак вақтда улар янада кучли ўйнай олишади. Биринчи таймда рақибдан чўчигандек бўлдик ва ҳимояга ўтиб олдик. Кейин ташаббусни қўлга олдик ва вазиятлар яратдик. Агар вазиятларга совуққон муносабатда бўлганимизда натижа бошқача бўларди. Жарима майдонига оддий узатмалар билан Эрондек жамоани мағлуб этиб бўлмайди.



- Сардор Азмун Осиёнинг кучли ҳужумчиларидан бири. Бугун гол урган вазиятда у бемалол тўпни эгаллаб дарвозага зарба берди. Уни қўриқлаган ҳимоячи ўша вазиятда Азмунни йўқотиб қўйдими?

- Тўғри айтдингиз, Азмун яхши савиядаги ўйинчи. Таркибимиздаги баъзи футболчилар ўйинга 3 кун қолганида ихтиёримизга келишди. Бундай хатолар йўл қўйилса футболчиларимиз ўзаро тушуниши яхши эмаслигини кўрсатди, шу билан Азмуннинг маҳорати ҳам катта роль ўйнади.

- 2011 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сизнинг қўл остингизда Осиё Кубоги ярим финалига чиққанди. Ўша таркибдаги футболчиларни терма жамоага жалб қилиш ниятингиз борми?

- Ўйлашимча, ўша мусобақада ўйнаганлардан фақат Лутфулла Тўраев қолди шекилли. Уни жуда ҳам кўп танқид қилишади. Лекин бугун Тўраевни алмаштирганимиздан кейин майдон марказда катта "тешик" пайдо бўлди. Захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади.


Rating: -171   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика