Эрон терма жамоаси октябрь ойида яна Тошкентга келадими?
08 sep 2018 14:05
News
Эрон терма жамоаси октябрь ойида яна Тошкентга келадими?
Карлуш Кейруш бошчилигидаги жамоа сентябрь ойидаги ФИФА кунларида фақат биз билан учрашув ўтказади.
Эрон терма жамоасининг wikipedia.org сайтидаги саҳифасига ташриф буюрганимизда 8-16 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган CAFA Championship мусобақасида иштирок этиши қайд этилган.

Бу маълуотни текшириш мақсадида CAFA бош котиби Санжар Ризаев билан боғландик.
"CAFA октябрь ойида Тошкентда мусобақа ўтказишни режалаштираётгани бор гап. Фақат бу эркаклар эмас аёллар ўртасидаги мусобақа бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча мусобақани ўтказишнинг молиявий масалалари ҳал қилинмоқда, агар барчаси ижобий тугаса октябрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонда аёллар ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтади", - дейди Санжар Ризаев.
Демак, Эрон эркаклар терма жамоаси октябрь ойида Тошкентга келмайди. Wikipedia сайтидаги маълумот нотўғри эканлиги ойдинлашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида КХДР ва Қатар терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments