Latest news

23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  90 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  3 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  4 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  32 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  14 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  74 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  9 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  3

Эрон. Қиличев ва Мусаевда дуранг, Мельзиддинов жамоасида ғалаба News

Эрон. Қиличев ва Мусаевда дуранг, Мельзиддинов жамоасида ғалаба

Куни кеча Эрон Про-лигасида 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби ўз майдонида "Нафт Теҳрон"ни қабул қилди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мусаев баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. "Сепахон" 19та турдан сўнг 34 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 13 февраль куни сафарда "Фулад"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Сепахон" - "Нафт Теҳрон" 1:1
Голлар:
Агили 11 - Аббос Буоазар 79.

Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби ўз уйида "Сабо Қом"ни қабул қилди. Бу баҳсда "Нафт" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Мельзиддинов 90 дақиқа ўйнади. Клуб ушбу ғалабадан сўнг 18 очко билан 13-поғонага чиқиб олди. Мельзиддинов жамоаси кейинги баҳсни 12 февралда "Гостареш Фулад Табриз" билан ўйнайди.

"Нафт Масжид Сулаймон" - "Сабо Қом" 1:0
Гол: Фарзад Муҳаммади 79


Ойбек Қиличев ва "Пайкон" бу турда ўз майдонида "Гостареш Фулад Табриз" билан дуранг ўйнади - 1:1. Ҳамюртимиз учрашувда тўлиқ ўйнади. Айни пайтда 20 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бораётган клуб кейинги ўйинни 8 февраль куни сафарда "Истиқлол"га қарши ўтказади.

"Пайкон" - "Гостареш Фулад Табриз" 1:1
Голлар: С.Дагиги 45 - Магно 32


Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби бугун, 6 февраль куни сафарда "Тарктор Сози" билан беллашади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика