Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

ЖЧ-2018. Эронликлар муносиб ўйин кўрсатиб, Португалия билан дуранг қайд этишди News

ЖЧ-2018. Эронликлар муносиб ўйин кўрсатиб, Португалия билан дуранг қайд этишди

Эрон ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви якунланди.

Эрон - Португалия 1:1

Голлар: Ансарифард 90+3 - Куарежма 45.

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 23.Рамин Ризоян, 19.Мажид Ҳуссайни, 8.Муртазо Пуралиганжи, 3.Эҳсон Хожисафи (Милад Муҳаммади 56), 6.Саид Иззатуллоҳи (Ансарифард 76), 18.Алиризо Жаҳонбаҳш (Годдос 70), 17.Меҳди Тарими, 9.Омид Иброҳими, 11.Воҳид Амири, 20.Сардор Азмун.

Португалия: 1.Руй Патрисиу, 6.Жозе Фонте, 21.Седрик Суареш, 3.Пепе, 5.Рафаэль Геррейру, 20.Рикардо Куарежма (Бернарду Силва 70), 14.Вильям Карвалью, 23.Адриен Силва, 10.Жоау Мариу (Моутиньо 84), 9.Андре Силва (Гедеш 90+5), 7.Криштиану Роналду.

Огоҳлантиришлар: Хожисафи 50, Азмун 50 - Геррейру 33, Куарежма 64, Роналду 83, Седрик 90+7.

Урилмаган пенальти: Роналду 52.

Голларни бу ердан кўчириб оласиз: ТЕЛЕГРАМ

Iran

Karim Ansarifard - 90'

World Cup Grp. B . Round 3

26/06/2018, 00:00

1
:
1
Finished

Portugal

Ricardo Quaresma - 45'

Stadium: Mordovia-Arena, 41685 spectators

Referee: Enrique Caceres

45'
90'
52'  Ehsan Haji Safi
54'  Sardar Azmoun
56'  Ehsan Haji Safi (Milad Mohammadi)
70'  Alireza Jahanbakhsh (Saman Ghoddos)
76'  Saeid Ezatolahi (Karim Ansarifard)
90'  Karim Ansarifard
33'  Raphael Guerreiro
45'  Ricardo Quaresma
45'  Adrien Silva
53'  Cristiano Ronaldo
64'  Ricardo Quaresma
70'  Ricardo Quaresma (Bernardo Silva)
83'  Cristiano Ronaldo
84'  Joao Mario (Joao Moutinho)
90'  Andre Silva (Goncalo Guedes)
90'  Cedric Soares


ЯНГИЛАШ


Йўқ. ҳакам бошқа вақт қўшмади. Учрашув якунланди!

90+7. Эронликлар рақибни жуда ноқулай аҳволга солишмоқда. Ҳужум кетидан ҳужум. Осиёликлар сенсацияга яқин, бироқ уларга озгина вақт керак.

90+5. Ўзгариш. Андре Силва ўрнига Гонсало Гедеш.

90+4. ТАРЕМИИИИ!!!! Меҳди 7 метрдан чап оёғи билан рақиб дарвозасига зарба берди. Бироз ноаниқ!

90+3. АНСАРИФАРД!!!!! ГОООООЛ! Ансарифард дарвозабон тўпни ололмайдиган қилиб, зарба берди! 1:1

90+2. ПЕНАЛЬТИ! ҲАКАМ 11 МЕТРЛИ НУҚТАНИ КЎРСАТДИ!

90. Португалиялик футболчи ўз майдонида тўпни қўли билан ўйнадими? Ҳакам ва VAR рефериси буни аниқлаш учун бир неча дақиқа сарфлашмоқда.

84. Жоау Мариу ўрнига Жоау Моутиньо майдонга тушди.

82. Роналду эронлик футболчига тирсаги билан зарба берди. Ҳакам эса VAR тизими орқали вазиятни қайтадан кўрди. Демак, Роналду сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

80. Футболчилар асабийлашиб, бир-бири билан жанжал қилишга ҳам тайёр туришибди. Эронга 2та гол керак, Португалия эса шу ҳисобни сақлаб қолиш ниятида.

75. Эронлик футболчи рақиб майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини айтди. Карлуш Кейруш эса VAR тизимини ишга солишни сўради, аммо рефери бу ишни қилмади.

72. Зарбааа!! Захирадан ўйинга қўшилган Годдос Патрисиу дарвозасини ишғол қилишга уринди, зарба бироз ноаниқ.

70. Ўзгариш. Куарежма ўрнига Бернарду Силва майдонга тушди.

69. Эронликлар рақибдан тўпни олиш учун майдоннинг ҳар икки томонида ҳам прессинг уюштиришмоқда.

66. Роналду ўз услубида - чап қанотдан марказроққа ўтиб дарвоза томон зарба берди, тўп йўналиши ноаниқ.

64. Куарежма рақиб футболчисидан ўч олишга уринди, ҳакам сариқ карточка бериб, унга ўзини босишни таклиф қилди.

58. Эронликлар ҳужумга ўтишди. Улар катта куч билан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишга уринишмоқда.

56. Ўзгариш. Хожисафи ўрнига Милад Муҳаммади майдонга тушди.

55. Карлуш Кейруш костюмини ўриндиққа ташлаб, майдонни тарк этди. У четлатилдими?

52. Тўп қаршисида Роналду. ЗАРБААА!!!! АЛИРИЗО БАЙРАНВАНД!!! Криштиану дарвозани ишғол қила олмади.

51. Ҳакам VAR тизими орқали эронликлар дарвозасига пенальти белгилади.

50. Роналду жарима майдончасида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45.ГОООООООЛЛЛ! Рикарду Куарежмааааа! Куарежма ўзининг севимли услубида - оёқнинг ташқи қисми билан зарба бериб, ҳисобни очди. Жуда чиройли гол!

43. Эрон терма жамоаси икки қобиқли ҳимоя ташкил қилган, унинг биринчисига марказдан ўтишингиз билан дуч келасиз, иккинчисига эса жарима майдончасига яқин жойда.

40. Роналду 30-35 метр узоқликдан рақиб дарвозасини нишонга олди. Алиризо Бейранванд тўпни осонликча "эгарлади".

34.ЗАРБААА! Узатмадан сўнг Иззатуллоҳи бош билан дарвозага зарба берди. Руй Патрисиу тўғри жой танлаб, жамоасини голдан қутқарди.

33. Сариқ карточка. Рафаэл Геррейру огоҳлантирилди. У Жаҳонбаҳшга қўполлик ишлатди. Португалия терма жамоаси дарвозаси олдида стандарт.

22. Ризоян ижро этган зарба давроза устидан ўтиб кетди.

20. Эрон терма жамоаси стандарт ишлаб олди. Дарвозагача масофа тахминан 26 метр.

16. Роналду ижро этган зарба жонли девордаги Азмунга тегиб, йўналишини ўзгартирди.

15. Параллел тарзда ўтаётган баҳсда ҳисоб очилди. Бизда эса қоидабузарлик қайд этилди. Тўп қаршисида Роналду.

13. Асабийлашишдан сўнг эронликлар посбони Алиризо Байранванд икки марта тўпни қўлидан чиқариб юборди.

9. Эронликлар бир-бири билан келиша олмай қолишди. Иззатулоҳи Байранвандни эшитмай тўпни тепиб юборишга ҳаракат қилди, натижада қўпол хато юзага келди, уларнинг бахтига рақиб вазиятдан унумли фойдалана олмади. Алиризо ва Иззатулоҳи жанжаллашиб қолишди.

7. Эрон терма жамоасининг ажойиб ҳужуми ноаниқ зарба билан яунланди. Амири ҳужумга нуқта қўя олмади.

5. Баҳснинг илк беш дақиқасида Роналду битта аниқ зарба берди. Алиризо Бейранванд сейв ижро этди.

1.УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Португалияга бу баҳсда дуранг ҳам етарли, аммо эронликлар фақат ғалаба эвазига кейинги босқичга чиқиши мумкин.

- ЖЧ-2018нинг навбатдаги ўйинига хуш келибсиз. Супер учрашувни супер сайтда кузатиб боришга тайёрмисиз?

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика