Latest news

18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:05Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  10 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  5 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1

Эрон Ўзбекистон билан ўйинни 19 майга белгилади News

Эрон Ўзбекистон билан ўйинни 19 майга белгилади

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Эрон миллий терма жамоаси май ойида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Дастлаб Эрон май ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни белгилаб қўйганди. Аммо 11 май куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган Эрон - Сурия баҳси бекор қилинди. Бунга сабаб термага номзод кўплаб футболчиларнинг Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этаётгани.

Эрон футбол сайтларининг ёзишича, энди ўйин фақат Ўзбекистон билан бўлади ва мазкур учрашув 19 май куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида ўтказилади. Қизиғи шундаки, янги чиқарилган Суперлига тақвимида Эрон - Ўзбекистон баҳси 17 май деб ёзилган. Аммо эронликлар ўйин 19 май куни бўлади деб ёзмоқда.

Агар мазкур ўртоқлик учрашуви ростан ҳам 19 май куни ўтказиладиган бўлса, унда Суперлига тақвимида яна ўзгариш юзага келиши мумкин. Чунки бизда 20-21-22 май кунлари Суперлигада 12-тур учрашувлари қўйилган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика