Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  0 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Эрон. Мельзиддинов ва Қиличев тўқнашуви бўлиб ўтди News

Эрон. Мельзиддинов ва Қиличев тўқнашуви бўлиб ўтди

Куни кеча Эрон Про-лигасида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби сафарда "Истиқлол" меҳмони бўлди. Учрашувда "Сепахон" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мусаев баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. "Сепахон" 18та турдан сўнг 33 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 4 февраль куни ўз уйида "Нафт Теҳрон"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Истиқлол" - "Сепахон" 2:1
Голлар:
Инояти 9, Иброҳими 90+4 - Папи 42.

Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби сафарда "Саба Қом" билан дуранг ўйнади. Осиё Кубогида иштирок этган Насимов ҳали клуби сафида майдонга тушгани йўқ. "Падидеҳ" ҳозир 21 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда. Клуб 6 февраль куни сафарда "Тарктор Сози" билан беллашади.

"Саба Қом" - "Падидеҳ" 0:0

Бу турда Эронда ўзбекистонликлар тўқнашуви бўлиб ўтди. Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби ўз уйида Ойбек Қиличев ўйнаётган "Пайкон"ни қабул қилди. Бу баҳсда ҳам нурсиз дуранг қайд этилди - 0:0. Иккала легионеримиз учрашувни тўлиқ ўтказишди. "Пайкон" 19 очко билан 12-ўринда, "Нафт" эса 15 очко билан 15-поғонадан жой олган. Мельзиддинов жамоаси 5 февралда "Саба Қом"ни қабул қилади, "Пайкон" эса "Гостареш Фулад Табриз" билан ўйнайди.

"Нафт Масжид Сулаймон" - "Пайкон" 0:0


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика