Latest news

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Эрон клублари ОЧЛ-2020да қатнашмаслиги мумкин News

Эрон клублари ОЧЛ-2020да қатнашмаслиги мумкин

Эрон мамлакатида сиёсий жараёнлар давом этаётганидан хабарингиз бор.

"Бугун Эрон футбол Федерацияси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакат клубларининг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш масаласи кўриб чиқилади.

Агар ОФК Эрон клубларига уй ўйинларини Эрон ҳудудида ўтказишга рухсат бермаса форслар ОЧЛдан воз кечишлари мумкин.

Ушбу ҳолат юз берса ОЧЛ-2020 гуруҳлари буткул бошқача кўриниш олади", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг "Шаҳр Ходро" ва "Истиқлол" клублари плей-оффда иштирок этишлари, "Персеполис" ва "Сепахон" эса гуруҳ босқичида қатнашишлар лозим.

Охирги икки мавсумда Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият туфайли ушбу давлат клублари ўртасидаги ўйинлар нейтрал майдонларда ўтказиб келинаётган эди. 2020 йилда Эрон Саудия Арабистони клубларига қарши уй ўйинларини Ўзбекистонда ўтказмоқчи эканлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар ҳам чиққан эди.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика