Latest news

09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   1 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  102 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3

Эрон кетма-кет тўртинчи марта ғалаба қозонишни мақсад қилмоқда News

Эрон кетма-кет тўртинчи марта ғалаба қозонишни мақсад қилмоқда

Эртага Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Эрон спортини ёритадиган сайтлардан бири tehrantimes.com нинг ёзишича, бу ўйинда эронликлар фақат ғалабани мақсад қилишмоқда.

Бу борада сайт шундай ёзган: "Эрон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан энг сўнгги тайёргарликни шанба куни Ўзбекистонга қарши баҳс билан бошлайди. Бунгача иккала жамоа ўзаро 8 марта ўйнаган. Эрон олти бор зафар қучган бўлса, Ўзбекистон бир марта ютган. Шунингдек, битта ўйинда дуранг қайд этилган".

"Эрон Ўзбекистонга қарши охирги уч ўйинда ғалабага эришган. Эртага кетма-кет тўртинчи ғалабани нишонлаш ниятидамиз. Терма жамоа Ўзбекистон билан баҳсдан сўнг 29 май куни Туркия билан куч синашади. Ҳар иккала учрашув бош мураббий Карлуш Кейруш учун 23талик таркибни аниқлаб олишда хизмат қилади".

"Ҳозир терма жамоа лагерида 35 нафар футболчи шуғулланмоқда. Кейруш ЖЧга борадиган якуний рўйхатни 3 июнь куни маълум қилади. "Озоди" стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга кирриш бепул. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз".

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика