Latest news

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  19 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  11 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  79

Эрон футболи чалкаш вазиятда News

Эрон футболи чалкаш вазиятда

Tags :  Эрон
Шу кунларда Эрон футболи муаммолар гирдобида қолган.

Осиё Кубоги стартига икки ойдан кам вақт қолган бир пайтда Эрон футболида юзага келган чалкаш вазият миллий терма жамоага ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Гап шундаки, ўтган ҳафта ОФК Эрон ҳукумати футболга аралашгани туфайли федерацияни расман огоҳлантирди. Кейинчалик бу ҳол Эрон ФФга нисбатан қаттиқ санкция қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Маҳаллий матбуот Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж ва унинг атрофидаги бир нечта кишиларга нисбатан жазо қўлланилиши мумкинлигини ёзди. Маълум бўлишича, терма жамоада пул билан боғлиқ муаммолар юзага келган, шу боис эронликлар кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказа олишмаяпти.

15 ноябрь куни "Озоди" стадионида бўлиб ўтган Эрон - Тринидад ва Тобаго ўртоқлик учрашувига атиги 2 минг мухлис ташриф буюрди. Буни эса Эрон футболи учун жуда паст кўрсаткич деса бўлади. Энг қизиғи ўйиндан кейин рўй берди. Баҳс ниҳоясига етгач, Карлуш Кейрушнинг ёрдамчиси Океано да Круз журналистлардан бирига ташланиб қолди. Кейрушнинг ўзи эса матбуот анжуманига кирмасдан тринидадлик журналистга кийим алмаштириш хонаси ёнида интервью берди.

Натижада журналистлар матбуот анжуманига бойкот эълон қилиб зални тарк этишди. Шундай қилиб ўйиндан кейинги матбуот анжумани ўтказилмади. Хуллас, Эрон томонда шунақа гаплар.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика