Latest news

21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  31 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  19 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2

Эрон чемпионати VAR йўқлигидан азият чекмоқда News

Эрон чемпионати VAR йўқлигидан азият чекмоқда

Биласиз, Эрон миллий чемпионати Осиёдаги энг кучли чемпионатлардан бири ҳисобланади.

Маҳаллий сайтлардан бирида ёзилишича, Эрон чемпионатида VAR технологиясидан фойдаланишнинг аллақачон вақти келган, бироқ нимадир сабаб бўлиб доим иш пайсалга солиняпти. Натижада жуда кўп жамоалар VAR йўқлиги сабаб ҳакамларнинг жиддий хатоларидан азият чекмоқда. 

Масалан, "Истиқлол" - "Персеполис" баҳсининг 3-дақиқасидаёқ ҳакам "Персеполис" дарвозасига пенальти белгилаши керак эди, лекин ундай бўлмади. Бу ҳол "Истиқлол" мураббийларининг норозилигига сабаб бўлди. Ўз навбатида "Персеполис" раҳбарияти ҳам учрашув ҳаками Моҳамадреза Акбарианнинг баъзи қарорларига норозилигини билдирди.

Эрон чемпионатида клубларнинг ҳакамлардан норозилиги биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Деярли ҳар турдан сўнг кимдир ҳакамларни танқид қилиб чиқмоқда. Бу ҳақда собиқ ҳакам Навид Мозафари шундай деди:

"Аввало шуни айтиш керак, VAR катта бюджетли технология ҳисобланади. VAR билан ишлаш учун ҳакамларни ҳам алоҳида ўқитиш керак. Лекин мен VAR келиб ҳакамларга бўлаётган босим йўқолади деб ўйламайман, чунки бизда ҳакамни танқид қилиш маданияти йиллар давомида шаклланиб қолган ва бундан бирданига воз кечиш қийин. Сиз эронлик футболчилар ва мураббийлар VARнинг ишидан тўлиқ қониқади деб ҳисоблайсизми? Мен эса йўқ". 

"Яна бир бор қайтариб айтаман, VAR бизга керак. Лекин менга айтишларича, VAR технологиясининг бир мавсум ишлаб бериши учун 6,2 миллион доллар пул керак бўлади. Хўш, бу пулларни ким тўлайди? Биз аввало футболга бўлган қарашни ўзгартиришимиз лозим, мураббийлар мағлубиятдан сўнг айбни ҳадеб ҳакамларга ағдаверишни бас қилишлари керак, шундагина нимадир ўзгариш бўлади. Чунки айб фақат ҳакамларда эмас. Ишонинг, VAR келиб ҳам барибир ҳакамлар иши муҳокама қилинаверади", - дейди собиқ ҳакам Навид Мозафари. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика