Latest news

12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  4 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  3 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  16 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  35 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12

Эрон билан ўйинлар тарихидан. Катта саҳнада Нишимура ёхуд Абрамов учун сўнгги бекат News

Эрон билан ўйинлар тарихидан. Катта саҳнада Нишимура ёхуд Абрамов учун сўнгги бекат

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июнь куни "CAFA Nations Cup" финалида Эрон билан тўқнаш келади.

Шу  муносабат билан форсларга қарши кечган бир нечта ўйинларни ёдга олишга қарор қилдик. 

ЖЧ–2014 саралаш раундининг иккинчи босқчида Японияни иккинчи таркиб билан сафарда мағлуб этган терма жамоамиздан қолган кучли жамоалардан ҳам очко олишига умид қилса бўларди. Бунга ишқибозлар астойдил ишонардилар. Аммо, булар бизнинг ҳал қилувчи босқич олдидан ғалабага чорловчи фикрларимиз эди холос.

Вадим Абрамов шогирдларини олдинда яна бир жиддий синов кутарди. Якуний саралаш баҳсларидан олдин ташланган қуръа бизга Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Ливан каби жиддий рақибларни тақдим қилди. Мундиалга йўл олиш учун эса кураш янада қизғин кечишини тахмин қилиш мумкин эди. Айни пайтга келиб терма жамоа аъзолари юқори спорт формасига кириб бўлган, ўзаро тушуниш яхши даражага келганди. Қатардаги Осиё кубогидан сўнг жамоа янада жипслашди, шаклланди. Аввалги босқичда 2010 йилги мундиал қатнашчиси КХДР икки бор таслим этилган, кун чиқар юрт вакилларидан икки учрашувда ҳам очко олишга эришилганди. Шунинг учун биринчи турдан ўрин олган Эрон билан ўйиндан олдин имкониятларимиз баландек кўринди.


Аммо, форслар ҳам португалиялик мураббий Карлос Кейруш қўл остида аввалгига қараганда бир мунча кучайганди. 2012 йил 3 июль куни Эрон пойтахтимиздаги “Жар” стадионида меҳмон бўлди. Мазкур беллашувни бошқариш учун ОФК ҳакамлар қўмитаси Юичи Нишимурани тайинлади. Япониялик рефери 2011 йилги Осиё Кубоги очилиш ўйинида Қатар - Ўзбекистон баҳсида ҳам ишлаганди.

Таркибимиздаги айрим етакчи футболчилар шу куни бизга ёрдам бера олишмасди. Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин ва Шавкат Муллажонов каби футболчилар ОФК томонидан дисквалификация қилинган эди. Сардорлик боғичи Одил Аҳмедовга ишониб топширилди.


Дастлабки дақиқалардан бошлаб терма жамоамиз устунликни қўлига олишга интилди. Айниқса, учрашувнинг биринчи ярмида жуда яхши ўйин намойиш қилишганини айтиб ўтиш жоиз. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Гол урса бўладиган вазиятлар юзага келди. Хатто, ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов томонидан берилган кучли зарбадан сўнг тўп рақиб дарвоза чизиғини кесиб ўтганди. Бироқ, ҳакам Нишимура ва унинг ёрдамчилари ҳаққоний голни ҳисобга олишмади. Шунингдек, яна бир вазиятда эронликлар жарима майдончаси ичида тўпни қўл билан ўйнади. Лекин, ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилиш ўрнига нотўғри қарор чиқарди.


Дуранг билан тугаши кутилаётган баҳснинг сўнги дақиқаларида Станислав Андреев қанотидан тезлик билан олдинга ўтган Эрон ўйинчилари тўпни Муҳаммадризо Халатборига узатади. Захирадан майдонга тушган футболчи Нестеров дарвозасини ишғол қилади - 0:1. Натижа адолатсиз эди. Боз устига ҳакамнинг ҳурмача қилиқлари ўйинга таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўзбекистон футбол Федерацияси раҳбарлари шу куниёқ бош мураббий Вадим Абрамовни ишдан олишади. Шошилинч қарор чиқарган мутасаддилар бўшаб қолган лавозимга Миржалол Қосимовни тайинлашади. Истеъфодан сўнг айрим футболчилар Мираброр Усмоновга Абрамовни бўшатмаслик ҳақида мурожаат қилишади. Тоқати тоқ бўлган мутасаддилар ҳеч нимани инобатга олишмайди. Аслида Абрамовнинг истеъфосига олимпия терма жамоаси билан БААдан учралган аламли мағлубият замин яратганди. Чунки, унда ғалаба ёки дуранг Олимпиадага бориш учун етарли бўларди. Лекин, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб 2:3 натижасида мағлуб бўлгандик. Эрондан қабул қилиб олинган мағлубият эса якунда барчасига нуқта қўяди.



ЖЧ – 2014 саралаш. “А” гуруҳ 1-тур.
03.06.2012. “ЖАР” стадиони. 9000 томошабин.
Ўзбекистон – Эрон. 0:1
Ҳакам:
Юичи Нишимура(Япония)
Гол: Муҳаммадризо Халатбори 90+3
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Виктор Карпенко (Марат Бикмаев, 52), Жасур Ҳасанов (Лутфулла Тўраев, 68), Жасур Ҳасанов (Улуғбек Бақоев, 87), Александр Гейнрих.




Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика