Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   14 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Эрон билан ўйинга 10 кун қолди. Теҳрондаги ғалаба эсингиздами? News

Эрон билан ўйинга 10 кун қолди. Теҳрондаги ғалаба эсингиздами?

14 ноябрь, 2012 йил. "Озоди" стадиони. 43.700 томошабин. Айнан шу санада Теҳронда Эрон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтганди.

ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган ўша ўйинда иккала жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Эрон ютганида 90 фоизга ЖЧ йўлланмасини ҳал қилар, биз ғалаба қозонсак гуруҳда биринчи ўринга чиқиб Жанубий Корея билан ўйинни кутардик.

Бу ўйин биз учун Теҳрондаги биринчи учрашув бўлиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Ўйиндаги ягона гол 71-дақиқада Улуғбек Бақоев томонидан киритилганди.

Гол қандай бўлганди? Терма жамоамиз вакиллари жарима тўпи тепиш имконига эга бўлишади. Тўп ёнига Сервер Жепаров яқинлашади ва тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатиб беради. Шунда Улуғбек Бақоев ҳаммадан биринчи тўпга етиб келиб чап оёқда бехато зарба йўллайди - ГОЛ!!!



Якунда мана шу биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилади ва Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Эронни мағлуб этади. Миржалол Қосимов шогирдлари Теҳрондан ўта муҳим уч очко билан қайтишади.

Келинг, ўша ўйиндаги таркибни ёдга оламиз. Дарвозани Игнатий Нетсеров қўриқлаганди. Ҳимоячилар - чап қанотдан бошлаб Виталий Денисов, Артём Филипосян, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов. Ярим ҳимоячилар - Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Фозил Мусаев, Шохруҳ Гадоев. Ҳужумда эса Улуғбек Бақоев ҳаракат қилганди.

Захирадан тушган футболчилар: Олег Зотеев, Александр Гейнрих, Ислом Иномов.



Ҳозир юқоридаги таркибдан тўрт нафари Эрон - Ўзбекистон ўйинига таклиф этилган. Булар - Игнатий Нестеров, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Александр Гейнрих. Учрашув қаҳрамони Улуғбек Бақоев эса футболчилик фаолиятини тугатиб, бугунги кунда "Бухоро" бош мураббийи бўлиб ишламоқда. Термага чақирилганлар орасида Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов сингари яхши ҳужумчилар бор. Шундай экан, бугунги таркибдан ҳам бемалол ғалаба кутсак бўлади.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика