Latest news

22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  0 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  54 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  11 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  16 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2

Эрон. 19-тур. "Персеполис"да дуранг, "Сепахон"да мағлубият News

Эрон. 19-тур. "Персеполис"да дуранг, "Сепахон"да мағлубият

Эрон чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Александр Лобанов ҳаракат қилаётган "Персеполис" жамоаси бу сафар "Зоб Ахан"га сафар уюштирди. Ушрашув шиддатли тарзда кечди. Стадионга келган мухлислар ўйинда жами тўртта гол кўришди. Дастлаб меҳмонларни Алишаҳ ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Ҳасанзадеҳ пенальтидан Лобанов дарвозасини ишғол этди - 1:1.

"Персеполис" жамоаси дурангга рози бўлмай олдинга қараб борди ва учрашувнинг 80-дақиқасида Алипур Лобанов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
Аммо "Персеполис" ушбу ғалабани сақлаб қола олмади. Ўйин тугашига саноқли сониялар қолганида Лобанов ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Табризи боши билан дарвозага йўллади ва "Зоб Ахан"ни мағлубиятлар сақлаб қолди - 2:2.

Таъкидлаш жоизки, Александр Лобанов ўзининг янги жамоасидаги кетма-кет учинчи ўйинида 2тадан гол ўтказиб юборда. Ҳозирча Лобанов ўз дарвозасидан жами 6та гол ўтказиб юборди.



Бу турда яна бир ҳамюртимиз Фозил Мусаев ҳаракат қилаётган "Сепахон" жамоаси "Фулад" меҳмони бўлди. Бу баҳсда Фозил Мусаев жамоаси ўз ниятига эриша олмади. Учрашувда томошабинлар кўплаб голларни томоша қилишмаган бўлсада, майдонда жуда кескин кураш кечди. Учрашув тақдирини ҳал этган голни эса ўйиннинг 70-дақиқасида "Фулад" аъзоси Алешаке киритди - 1:0.


Шу тариқа ушбу турда Эрон чемпионатида иштирок этаётган легионерларимизнинг ҳеч бири ғалаба қозона олмади.


Эрон чемпионати, 19-тур.

"Зоб Ахан" - "Персеполис" 2:2
Голлар: Алишаҳ (36), Ҳасанзадеҳ (73-пенальтидан), Алипур (80), Табризи (90).

"Фулад" - "Сепахон" 1:0
Гол: Алешаке (70)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика