Latest news

20:00Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Хоразм" (онлайн ҳисоб)  1 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  1 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  5 18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  0 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Японияга етиб борди  1 17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  1 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  1 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  6 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  6 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1

Эрматов ва Коваленко ОЧЛ нимчорак финалида ҳакамлик қилади News

Эрматов ва Коваленко ОЧЛ нимчорак финалида ҳакамлик қилади

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари 13-14 май кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа чорак финалчиларини аниқлаб берувчи учрашувларни бошқариб боришга, жумладан, ўзбекистонлик ФИФА реферилари ҳам жалб этилган.
2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари 13-14 май кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа чорак финалчиларини аниқлаб берувчи учрашувларни бошқариб боришга, жумладан, ўзбекистонлик ФИФА реферилари ҳам жалб этилган.

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 13 май, сешанба куни Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» ва «Чонбук Моторс» жамоалари ўртасидаги нимчорак финал учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради, ўзбекистонлик Ильгиз Танташев эса захира ҳаками сифатида қайд этилган.

Маълумот учун, 6 май куни бўлиб ўтган дастлабки «Чонбук Моторс» – «Поханг Стилерз» учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси эса ОЧЛнинг Ғарбий минтақасидаги нимчорак финал жавоб ўйинида ишлайди. БААнинг «Ал-Айн» ва «Ал-Жазира» жамоалари ўртасидаги баҳсда Коваленкога ён чизиқларда Рафаэль Илёсов ва Жаҳонгир Саидов, захирада эса Владислав Цейтлин кўмаклашади.

Қайд этиш жоиз, 6 май куни бўлиб ўтган дастлабки «Ал-Жазира» - «Ал-Айн» учрашувида ҳам меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Таъкидлаш ўринли, Жанубий Кореядаги учрашув Равшан Эрматов учун ОЧЛнинг жорий мавсумидаги учинчи, Коваленко учун БААдаги баҳс эса жорий мавсум ҳисобидан олтинчи учрашув ҳисобланади. Эрматов бунгача гуруҳ босқичида «Ал-Аҳли» (БАА) – «Сепоҳон» (Эрон; 0:0) ва «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сентрал Кост Маринерс» (Австралия; 1:0) учрашувларига жалб этилган бўлса, Коваленко саралаш плей-оффидаги «Бейжинг Гуоан» (Хитой) – «Чонбури» (Таиланд; 4:0), гуруҳ босқичидаги «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) – «Ал-Аҳли» (БАА; 2:2), «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сеул» ФК (Жанубий Корея; 2:1), «Шандонг Луненг» (Хитой) – «Поханг Стилерз» (Жанубий Корея; 2:4), «Йокогама Маринос» (Япония) – «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея; 2:1) баҳсларида ишлаган.

Осиё Чемпионлар лигаси-2014
 Нимчорак финал, жавоб учрашуви
 13 май, сешанба
 «ПОХАНГ СТИЛЕРЗ» (Жанубий Корея) – «ЧОНБУК МОТОРС» (Жанубий Корея)
 Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Тўртинчи ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).
Назоратчи: Йим Яу Чеунг (Гонгконг).

«АЛ-АЙН» (БАА) – «АЛ-ЖАЗИРА» (БАА)
 Бош ҳакам
: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон).
Назоратчи: Обид ал-Қодир ал-Ободий (Ироқ).
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика