Latest news

16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  0 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  0 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  2 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  6 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  13 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  14 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6

Эрматов бу мавсумда илк марта "Локомотив"нинг ўйинида ишлайди News

Эрматов бу мавсумда илк марта "Локомотив"нинг ўйинида ишлайди

Олдинроқ маълум қилинганидек, Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувини тажрибали ҳакам Равшан Эрматов бошқаради.

Тошкентлик рефери ёзда Россияда ўтган мундиал ўйинларида қатнашганини яхши биласиз. ЖЧ рекордчиси бу мавсумда ҳали "Локомотив"нинг бирорта баҳсини бошқармади. Сўнгги марта у ўтган йилги Ўзбекистон кубогининг ярим финали доирасида "Локомотив"нинг учрашувида ишлаган ва унда "темирйўлчилар" "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишни уддалаганди. Ўтган мавсумда "Локо" Ўзбекистон кубогини қўлга киритганди.

Эрматов шу кунга қадар "Локомотив" иштирокидаги 30 баҳсни бошқариб борган. Шулардан 1таси Ўзбекистон кубоги, яна иккитаси эса Суперкубок ўйинларидир. Қизиғи шундаки, у Олий лигада илк марта "Локомотив"нинг ўйинини бошқарганида, "темирйўлчилар" "Бунёдкор" билан баҳс олиб борганди. Унда "қалдирғочлар" 4:0 ҳисобида ғалабага эришишган. "Локомотив" Эрматов бошқарган 30 ўйиннинг 18тасида (6 марта йирик ҳисобда) ғолибликка эришган бўлса, 9тасида ютқазиб қўйган. 3 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати - 63:36. Бош ҳакам 121 марта сариқ, 3 марта қизил карточкаларга мурожаат қилган.

Равшан Эрматов бу мавсум Суперлиганинг 12 учрашувида ҳакамлик қилди. Шуларнинг 6тасида мезбонлар, 4тасида меҳмонлар ғалабага эришишган бўлса, 2 баҳсда дуранг қайд этилган. У 52 марта сариқ, 1 марта қизил карточкани чўнтагидан чиқарган.

Эрматов шу кунга қадар "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоаларининг 6 ўзаро тўқнашувини бошқариб борган. Унда қуйидаги натижалар қайд этилган.

01/07/16 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0 (6 огоҳлантириш)
13/04/15 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0 (4 огоҳлантириш, 1 четлатиш)
07/03/14 Ўзбекистон суперкубоги. "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:1 (8 огоҳлантириш)
04/07/13 Олий лига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 1:1 (6 огоҳлантириш)
08/10/12 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1 (4 огоҳлантириш)
09/04/10 Олий лига. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:4 (3 огоҳлантириш)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика