Эрлинг Холанд: “Мен Дортмундга гол уриш учун келганман”
19 jan 2020 07:54
News
Эрлинг Холанд: “Мен Дортмундга гол уриш учун келганман”
“Боруссия” форварди Эрлинг Холанд Германия Бундеслигаси 18-турида “Аугсбург”га (5:3) қарши баҳсда дортмундликлар учун дебют учрашувда майдонга тушди.
Норвегиялик футболчи захирадан майдонга тушганига 20 дақиқа ўтгач, уч бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, хет-трик қайд этди.
“Мен бу ерга голлар уриш учун келганман. Дебютим яхши чиқди. Баҳсдан баҳсга ҳаракатни кучайтиришим лозим. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади.
Жамоа мухлисларини стадионда кўриб, бу мухлисларни хурсанд қилиш учун бор вужудинг билан ҳаракат қилишинг кераклигини тушунасан. Бундан мухлислар қаршисида ўйнаш менга хурсандчилик бахш этди”, деяди Холанд.
Link :
Source : Бундеслига Твиттер саҳифаси
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments