Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз”
19 nov 2016 19:55
News
Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз”
Олий лига йигирма тўққизинчи турининг “Нефтчи” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (0:1) сўнг, меҳмонлар посбони Эркин Жабборов ўз фикрларини билдирди.
— Мухлисларимизни ушбу муҳим ғалаба билан табриклайман, — деди Эркин Жабборов. — Рақибимиз чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар катта тажрибага эга жамоалардан эди. Охирги учрашувлардаги омадсизликлардан сўнг, фарғоналикларнинг жамоамизга қарши жиддий қаршилик кўрсатишини кутгандик. Ўйин осон бўлгани йўқ. Майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамасдан Фарғонадаги қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.
Қолаверса, ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” жамоаси “Нефтчи” майдонидаги нохуш анъанага чек қўйгани айниқса қувонарлидир. Чунки бунгача жамоамиз Фарғонада жами ўн олти марта майдонга тушиб, атиги икки бор дуранг ўйнашганди, холос. Охирги турда ўз майдонимизда “Сўғдиёна” футболчиларини қабул қиламиз. Энди ўтган турни унутиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга эътибор қаратамиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments