Latest news

09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  3 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  30 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2

Эркин Бойдуллаев: "Ал Жайиш" бор эътиборини ОЧЛга қаратган" News

Эркин Бойдуллаев: "Ал Жайиш" бор эътиборини ОЧЛга қаратган"

"Насаф" жамоаси етакчиси Эркин Бойдуллаев ОЧЛ 3-тури доирасидаги "Ал Жайиш" билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.


- "Ал Жайиш" яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Улар айни пайтда бор эътиборларини Осиё чемпионлар лигасига қаратишган. Ўтган ҳафта улар миллий чемпионат доирасидаги учрашувда ўзларининг иккинчи такрибларини тушириб, етакчи футболчиларига биз билан ўйин олдидан дам беришган. Учрашув албатта қийин кечади. Биз ҳар бир ўйинга битта мақсад билан майдонга тушамиз. Фақат ғалаба ва уч очкони қўлга киритиш. Муҳими омад биз томонда бўлса бўлгани. Узоқдан зарба йўллашни кўпайтириш лозим? Имконият туғилса албатта дарвозани "ўққа" тутамиз. Ким ёки қандай гол уриш муҳим эмас, асосийси ғалабани қўлга киритиш. "Насаф" рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалабани кўзлайди. Шу боис Қатардан уч очкони қўлга киритиб ортга қайтишни ўйлаяпмиз. Учрашув мухлислар учун қизиқарли бўлиши аниқ. Ўйлайманки, ўз мухлисларимизни хурсанд этамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика