Эриксен "Интер" билан шартнома имзолаш учун Миланга ташриф буюрди
27 jan 2020 15:31
News
Эриксен "Интер" билан шартнома имзолаш учун Миланга ташриф буюрди
Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Италияга учиб келди.
Даниялик футболчи тез орада Миланнинг "Интер" клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли хавбекнинг "шпорлар" билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади. Шу сабаб у январда бошқа клуб билан келишувга эришиши ва ёзда эркин агент сифатида клуб сафига ўтиши мумкин эди.
Аммо, "Интер" Эриксеннинг хариди бўйича келишувга эришди ва уни январда ўз сафига қўшиб оладиган бўлди.
Кристиан "нерадзуррилар" билан 2024 йилга қадар келишувга эришган. Италия клуби унинг трансфери учун 20 миллион евро тўлайди.
Link :
Source : twitter.com/fabrizioromano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments