Latest news

09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  3 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  7 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25

Эрик тен Хаг: "Ёмон натижа. Жуда кўп вазиятларимиз бўлди" News

Эрик тен Хаг: "Ёмон натижа. Жуда кўп вазиятларимиз бўлди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Атлетико"га қарши ўртоқлик ўйини ҳақида гапирди.

"Натижа баъзида муҳим бўлади. Ҳисоб жуда ёмон. Вазиятлардан фойдаланиш керак. Бугун бизда улардан жуда кўп бўлди. Ҳеч бўлмаса бир гол уриш учун етарлича вазиятга эга бўлдик. Улар эса яратган вазиятидан фойдалана олди.

Бу натижа мени қаноатлантирмади. Жамоадагиларга буни хазм қилиш қийин бўлишини айтдим. Рақиб жарима майдончасида хавфлироқ ўйнаш керак.

Нимани ўйлаётган бўлсам, ўшани гапираман. Ўйинимиз, тўп билан муомала, ҳужумга ўтиш фазаси ўйлашимча яхши кўринди. Шу сабабли рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бунисидан қониқиш ҳосил қилдим.

Стандартдан кейин Магуайрда яхши имконият юзага келди. Вазиятлар яратиш ғалаба дегани эмас. Биз эса ғалабани истаймиз", - деди тен Хаг.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика