Latest news

09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  2 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  2 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  100 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  27 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  1 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  25 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  10 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22

Эрик Геретц: "Жамоамиз ёмон ўйнамади" News

Эрик Геретц: "Жамоамиз ёмон ўйнамади"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Эрик Геретц иштирок этди.

"Ал Жазира" бош мураббийи Эрик Геретц матбуот анжуманлари залига кириб келди ва энди учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашади.

"Ўйин жуда яхши ва томошабоп кечди. "Бунёдкор" жуда кучли рақиб ҳисобланади. Биринчи бўлимда тўпни кўпроқ ўз назоратимизни ушлаб туришни истадик. Иккинчи таймда эса ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Қизил карточка кўрсатилган вазиятни кўриб чиқишни истардик. Менимча, бу вазиятда ҳакам нотўғри қарор қабул қилди. Уларни дарвозабонига ҳам пенальти бўлган вазиятда қизил карточка кўрсатилиши керак эди", - дея ўз сўзларини бошлади Эрик Геретц.

- Кеча "Бунёдкор" футболчиларини алоҳида таъкидлаб ўтишни истамагандингиз. Энди ўйиндан сўнг ўзизга манзур бўлган футболчиларни исмини айта оласизми?

- Рақиб бугун жамоавий ўйин кўрсатди. Бу ерда бирдамлик кўпроқ иш берди. Шу боис рақибни кучли жамоа сифатида айта оламан. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.

- Бугун "Ал Жазира" негадир ўз даражасида ўйнай олмади?

- Ўйлашимча, ёмон ўйин кўрсатмадик. Биринчи ва иккинчи бўлимда ҳам футболчиларим яхши ҳаракат қилишди.

- Мирко Вучинич бугун нафақат асосий таркибда, балки ўйин қайдномасидан ҳам жой олмади. Бунинг сабаби нимада?

- Мирко Вучинич сўнгги бир ҳафтада учта учрашувни ўтказган эди. Шу боис унга бироз дам беришни истадим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика