Latest news

23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  0 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  21 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  10 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10

Эрик Геретц: "Бундай об-ҳаво мени қўрқитмайди" News

Эрик Геретц: "Бундай об-ҳаво мени қўрқитмайди"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" ўйинидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Эрик Геретц иштирок этмоқда.
Мураббийга ҳимоячи Башир Саид ҳамроҳлик қилди.

"Икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкентга келганимдан хурсандман. "Лаҳвия" билан "Пахтакор"га қарши ўйин учун келгандим. Эртага жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Биз рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биз футбол бўладиган майдонда машғулот ўтказамиз. Бу жуда муҳим", - дейди Эрик Геретц.

"Барча келганларга раҳмат. Мураббийнинг фикрини тўлдираман, биз бу ерга фақат ғалаба учун келдик. Ўзимга ва жамоадошларимга омад тилайман. Бунёдкор" жуда кучли жамоа. , - дейди Башир Саид. 

- Ўзбекистонда ҳали мавсум бошланмади. "Бунёдкор"ни ўрганишда муаммо бўлмадими?
- Рақибнинг Туркиядаги ўртоқлик учрашувларини томоша қилдим. Ўзбекистон чемпионатида ўйинлар бўлмаган бўлса ҳам ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. "Бунёдкор"нинг бир нечта ўйинларинг дисклари бўйча ўргандик. Жамоанинг ўйинида жуда катта ўзгаришлар кузатилмаган.

- Об-ҳаво туфайли, эртанги баҳсда кўп нарсани жисмоний ҳолат ва тезлик ҳал қилади. Бунга тайёрмисизлар?
- Албатта. Эртага иккала жамоа бир хил шароитда тўп тепади. Шу боис ўйинга тайёрмиз, об-ҳаво бизга ҳалал бермайди. Мен бельгияликман, бундай об-ҳаво мени қўрқитмайди.

- Плей-офф ўйини битта ўйиндан иборат шунга муносабатингиз қандай?
- Бу "Бунёдкор" учун яхши. Чунки улар ўз майдонида ўйнашади. Аслида плей-офф икки ўйиндан иборат бўлиши керак.

- "Бунёдкор"нинг қайси футболчиларнинг номини биласиз?
- Мен рақибнинг деярли барча ўйинларини кўрдим. Футболчиларини танийман. Аммо кимнидир алоҳида ажратиб айтиш фикридан йироқман. Бутун жамоани ҳурмат қиламан.

- "Ал Жазира" Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун қандай трансферлар амалга оширилди?

- Трансферлар орасида ёнимда ўтирган Башир Саидни айта оламан. Айнан шу позицияда камчилик бор эди. Уни сотиб олганимиздан хурсандмиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика