Latest news

22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  1 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1

Эрен Дердийок: “Тез орада ўзбек тилини ҳам ўзлаштираман” News

Эрен Дердийок: “Тез орада ўзбек тилини ҳам ўзлаштираман”

“Пахтакор”нинг швейцариялик янги ҳужумчиси жамоага ўтиши, дастлабки таассуротлари ва “Шерлар” сафидаги мақсадлари ҳақида интервьюда тўхталиб ўтди.

- “Пахтакор”нинг сизга қизиқиши тўғрисида қачон билдингиз?
Шота Арвеладзенинг бу ерда ишлаётганини билардим. Таклиф ҳақида билганимдан кейин бу менга қизиқарли туюлди. Чунки мураббийнинг қандай футболни ёқтириши, иш услуби ва фалсафасидан хабардорман. “Пахтакор” иштирокидаги бир неча ўйинларни томоша қилдим. Жамоа ўйинида ўрним бўлиши мумкинлигини англадим ва таклифни қабул қилиб, “Пахтакор”га келишга қарор қилдим.

- Ўзбекистон ва “Пахтакор” ҳақида нималарни билардингиз?
Тошкент ва мамлакат тўғрисида баъзи нарсаларни билардим. “Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги баъзи ўйинларини кўргандим. Шунингдек, терма жамоанинг Осиёда кучлилардан бири эканидан хабардорман.


- Мослашиш жараёни қандай ўтмоқда?

Жуда яхши. Турк ва ўзбек менталитети ўртасида унча катта фарқ йўқ. Шунингдек, жамоадошларим ҳам биринчи кунданоқ илиқ муносабатда бўлиб, тез чиқишиб кетишимга ёрдам беришмоқда. Мураббийлар штабига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоадошларим мен туркча гапирганимда тушуна олишади, ҳозирча мен ўзбек тилини унча тушунмаётган бўлсам ҳам. Бунда тилларнинг ўхшашлиги ёрдам беради. Баъзи йигитлар билан инглиз тилида мулоқот қиламан. Тез орада ўзбек ва русчани ҳам ўзлаштираман деб ўйлайман.

- “Пахтакор” билан мақсадларингиз қандай?

Жамоага қўлимдан келганча ёрдам бермоқчиман. Ўзбекистон чемпионати ва кубок мусобақаларида ғолиб бўлишда ҳисса қўшиш, Чемпионлар лигасида олдимизга гуруҳдан ўтиш ва турнирда имкон қадар яхши натижа кўрсатиш қўйилган. Буни уддалашда ёрдам бермоқчиман. Шундай экан, биз ушбу мақсадлар йўлида меҳнат қиламиз.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика