Latest news

09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  5 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  6 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   0 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  6 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  73 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  53 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  9 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  11 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  80 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8

Эрен Дердийок: "Ўзимни тўлиқ жамоа ичида ҳис қилмоқдаман" News

Эрен Дердийок: "Ўзимни тўлиқ жамоа ичида ҳис қилмоқдаман"

"Пахтакор" сафида иккинчи голини уришга эришган Эрен Дердийок "Бунёдкор"га қарши баҳс ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ғалабадан жуда хурсандман. Рақибимиз чемпионатдаги кучли жамоалардан бири. Ўйинда ташаббусга эга бўлганимиз, имкониятлардан фойдаланганимиз янада хурсанд қилди. Жиззахдаги ўйиндан кескин фарқ қилди. Унда рақиб тўлиқ ҳимояга ётиб олганди, курашларга эътибор бериб, суръатни секинлаштиришга ҳаракат қилишганди. Ўшанда вазиятни тўғрилай олмадик, бироқ мазкур баҳсга барча жиддий тайёрланди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати яхши бўлганини кўриб турибмиз. 

Ҳамма майдонда бор кучини берди, ўша тушуниш ҳам яхши даражада бўлди. Жамоа учун курашишим зарур ва голимдан хурсандман. Ишим гол уриш, буни бажаришим керак. Жамоа менга ёрдам бермоқда. Мослашишга вақт керак бўлади. Тактика, футболчилар ва бу ердаги жамоаларга мослашиш зарур бўлди. Ҳозир мен чемпионат, рақиб ва жамоадошларимни биламан. Ҳозир барчаси жойида, яхши кетмоқда. "Пахтакор" учун кўпроқ фойда бера оламан деб ўйлайман. Ўзимни тўлиқ жамоа ичида деб ҳис қиляпман. 

Навбатдаги учрашувга ҳам шундай ҳозирлик кўришга интиламиз. Карантиндан кейин ғалабали биринчи қадамни ташладик. Биз ғалаба қозониш ва томошабоп ўйин кўрсатишни истаймиз, - дейди Дердийок.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика