Эредивизи. Яна бир очко ва “Аякс” 35 карра чемпионга айланади!
25 apr 2021 21:20
News
Эредивизи. Яна бир очко ва “Аякс” 35 карра чемпионга айланади!
Нидерландия чемпионати 30-туридан ўрин олган баҳсда “Аякс” 2:0 ҳисобида АЗни мағлуб этди.
Амстердамликлар бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 76 тага етказган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. “Аякс” кейинги турда дуранг ўйнаса ҳам муддатидан олдин Эредивизи ғолибига айланади.
Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсуми коронавирус туфайли бекор қилинган эди. Мусобақанинг сўнгги ғолиблиги 2018/19 йилги мавсум айнан Эрик тен Хаг шогирдларига насиб этган.
“Аякс” 31-турни 2 май куни аутсайдерлар қаторидаги “Эммен”га қарши ўтказади ва катта эҳтимол билан ўша куни жамоа 35-маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритиши кутилмоқда.

Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments