Latest news

11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  0 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 10:33ЎФАнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган конгресс ва "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бошланмоқда  0 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  5 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  2

Эпоха тугади News

Эпоха тугади

“Реал Мадрид” кеча тунда шармандали тарзда мағлубиятга учратилди.

“Қироллик клуби”нинг мағлубияти бўйича турли хил фаразлар бор. Кимдир рақиб ўта кучли эди деса, яна кимдир мураббийнинг нотўғри тактикасини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Воқеликка оддийроқ, реал кўз билан қаралса масаланинг асл мазмуни бутунлай бошқа эканлигини билиш қийин эмас. Мадрид грандида шунчаки қайта қуриш вақти келди. Жамоа асосини ташкил қилган деталлар эскирди.

Ярим ҳимоядаги муаммолар.

Шубҳасиз, Модрич, Каземиро ва Кроос учлиги футбол тарихидаги энг кучли «трио»лардан бири (эҳтимол энг кучлисидир). Жамоада Каземиродан кейин ҳосил бўлган бўшлиқ ҳалигача тўлдирила олинмаяпти. Кроос фаолиятимни якунлайман деганига ҳам бир йил бўлди, Лука ҳам икки кам қирқга кирди. Даҳолар футбол ИҚлари эвазига ҳали ҳам кўп нарсага қодир аммо жисмоний томонлама етилган 25, 26 ёшли укаларига қарши туришнинг ўзи бўлмаяпти. «Сити»га қарши ўйинда Модричнинг бир неча бор хатоларга йўл қўйганини кўрдик, Тони билан ҳам шундай вазият. Улар майдондан олингач вазият янада ёмонлашди, жамоа «мия»сиз ҳаракат қилишни бошлади. Марказда ҳаракат қилаётган Камавинга, Валверде, Тчуамени шунчаки нима қилишни билмай қолишди. «Сити» билан ўйиндан сўнг Жуд Биллингемнинг трансфери янада тезлашади, Перес яна ишга киришишга мажбур.


Ҳужумдаги муаммолар.

Кечаги ўйинда “қироллик клуби”нинг олд чизиғидаги боғламлар деярли ишламади. Сўнгги ўйинлар шуни кўрсатдики бугунги «Реал»нинг ҳужуми етакчиси Винисиус Жуниор. Карим Бензема атрофида қурилган схеманинг фойдали иш коэффициенти камайиб кетди. Амалдаги “олтин тўп” соҳибининг жисмоний ҳолати топ даражадаги ўйинларга бардош бериши тобора сўроқ остида қолмоқда. Клуб захирасида юқори даражали ҳужумчиларнинг йўқлиги Бенземанинг ўйинлари чиқмаганда панд бериши аниқ эди ва бу ҳодиса кеча тунда содир бўлди. Бугунги кунда жамоанинг ҳужумдаги натижалари Винисиуснинг кайфиятига бўглиқ бўлиб қолгани олд чизиқ ҳам «реконструкция»га муҳтожлигидан дарак.


Ўзига келаётган ҳимоя қўрғони.

Бугунги кунда нисбатан стабил ўйин намойиш қилаётган ва қайта қуриш анчайин тугалланган қисм айнан ҳимоя чизиғидир. Сўнгги йилларда бир қатор савияли ҳимоячилар олиб келинди ва улар жамоага адаптация қилинди. Аммо бу ерда ҳам саволлар бор. Хусусан чап қанот ҳимояси ҳалигача мавҳум ҳолатда қолмоқда. Анчелотти бу нуқтада Камавингани мажбуран ўйнатаётганига шубҳам йўқ.

Умуман олганда жамоа сўнгги «декада»да шаклланди ва барча мусобақаларда ғолиб чиқди. Бугунги «Реал» ўша 10 йил аввал шаклланган жамоанинг импульси билан то шу ерга қадар етиб келди, Буёғига ричаглар ишдан чиқишни бошлади. Тезда чора кўрилмаса жарлик томон қулаш даври бошланади.


 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика