Latest news

08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  1 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  5 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  1 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  5 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0

EPLMANAGER: Сиз сотиб юборишингиз ва харид қилишингиз керак бўлган 4 футболчи News

EPLMANAGER: Сиз сотиб юборишингиз ва харид қилишингиз керак бўлган 4 футболчи

Tags :  Eplmanager
Eplmanager фэнтези-футбол сайтида совғалар учун кураш авжига чиққан.

Эртага АПЛнинг 6-тур учрашувлари бошланади. Биз EPLMANAGERда сизга фойда келтирадиган маслаҳатлар беришни бошлаймиз:

СОТИШ КЕРАК


Гарри Кейн - "Тоттенхэм" тўпурари кўпчиликнинг таркибида бўлиши аниқ. Кейн 5-тур баҳсида жиддий жароҳат олди ва энди узоқ муддат майдонга туша олмайди. Таркибида ушбу инглиз борлар тезроқ ундан қутилишини маслаҳат берамиз.


Жейми Варди - Клаудио Раньери Вардини Чемпионлар лигаси учун асраши мумкин. Айни дамда жамоада ҳужумчилар кўпайиб кетди. Бунинг устига 30 млн. еврога харид қилинган Слимани ўтган турда дубль қайд этди. Ушбу форвард 6-турда асосий таркибда бўлиши мумкин.


Давид Сильва - Ушбу ўйинчининг маҳоратига шубҳа йўқ, аммо у 18 ойдан бери майда жароҳатлар билан курашиб, кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. У "Борнмут"га қарши баҳсни (4:0) ўтказиб юборди ва Гвардиола таваккал қилмаса керак.


Скот Данн - "Кристал Пэлас" футболчиси "Саутгемптон"га қарши Англия лига Кубоги баҳсида жароҳат олди. У "Сандерленд"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши аниқ.


ХАРИД ҚИЛИНГ


Шеймус Коулман - Бу футболчи фэнтези фойдаланувчиларининг севимли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У доимо ўнг қанотдан ҳужумга қўшилиб, гоҳ гол уради, гоҳида эса голга ассистентлик қилади. Коулман яқинда жароҳатидан қутилди ва асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли катта.


Сон Хён Мин - Мавсум бошида жанубий кореялик Кристиан Эриксен, Деле Алли ва Эрик Ламелада қимматлашиб кетишини кутмагандингиз. Сон Хён Мин гол урганидан сўнг Почеттино уни фақат асосий таркибда туширмоқда. Футболчининг иқтидорига ишонадиган бўлсак, у Кейн йўқлигидан унумли фойдаланиб қолиши мумкин.


Рахим Стерлинг - Гвардиола ушбу футболчини қайтадан кашф қила олди. Фэнтези иштирокчилари бу футболчини асосий таркибнинг доимий ўйинчисига айлантиришмоқда. "Суонси"га қарши баҳсда Стерлинг уни танлаганларга яхшигина очко ишлаб бериши мумкин.


Чарли Остин - Бу футболчи Хитойга йўл олган Грациано Пелле ўрнига харид қилинган. Энди у ўзини кўрсатиши керак. Остин жуда яхши формада ва у асосий таркиб футболчиси бўлиши аниқ.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика