Latest news

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  33 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  251 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  9 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Энрике – йил мураббийи, Бердиев 492, Бабаян 610-ўринда! News

Энрике – йил мураббийи, Бердиев 492, Бабаян 610-ўринда!

2015 йил якунлари бўйича йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди.

coachworldranking.com сайти томонидан тузиб чиқилган рейтингда “Барселона” бош мураббийи Луис Энрике катта фарқ билан 2015 йилнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилган.

Кучли учликка ҳам испаниялик мураббийлар якун ясаб беришган. Унаи Эмери иккинчи, Хосеп Гвардиола учинчи ўринни банд этган. Ушбу рўйхатда ўзбекистонлик мураббийлардан энг яхши кўрсаткичга Рўзиқул Бердиев эга бўлган. Ўтган мавсумда “Насаф” билан илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган Бердиев рейтингда 492-ўринда зикр этилган.

“Пахтакор”нинг эндиликда собиқ, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян 610, “Локомотив”нинг собиқ устози Вадим Абрамов 755, “Бунёдкор”нинг собиқ мураббийи Сергей Лушчан 839-поғонадан жой олган.

ДУНЁ МУРАББИЙЛАРИ РЕЙТИНГИ: (2015 йил якунларига кўра)

1. Луис Энрике (“Барселона”) 18896 очко

2. Унаи Эмери (“Севилья”) 13198

3. Хосеп Гвардиола (“Бавария”) 13021

4. Массимилиано Алегри (“Ювентус”) 12675

5. Рафаэль Бенитес (“Реал”) 11466...

... 492. РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ (“Насаф”) 1236

610. САМВЕЛ БАБАЯН (“Пахтакор”, Ўзбекистон мтж) 927

755. ВАДИМ АБРАМОВ (“Локомотив”) 629

839. СЕРГЕЙ ЛУШАН (“Бунёдкор”) 484

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика