Луис Энрике таништирув маросими бўлган кеча ПСЖ президенти полициядан самолётда бекиниб ўтирган
03 jan 13:38
News
Луис Энрике таништирув маросими бўлган кеча ПСЖ президенти полициядан самолётда бекиниб ўтирган
"Onze Mondial"нинг "Mediapart"га таяниб берган маълумотига кўра, клуб раҳбарининг Францияга ташрифи вақтида уни полиция ходимлари кутиб туришган. Улар Ал Хелаифини лоббист Тайеб бин Абдуррахмон иши бўйича сўроқ қилмоқчи бўлган. Бундан ташқари қатарлик таъсир доираси кучли шахслар вазирлар Катрин Колонна ва Жеральд Дарманен билан тўғридан-тўғри алоқага чиқиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига очиқчасига таҳдид қилган.
Бироқ Франциянинг L'Equipe нашри "Mediapart"га таяниб, июль ойида "Пари Сен-Жермен" раҳабарининг розилиги билан, унинг ўзи воқеа жойида бўлмаса ҳам, квартирасида тинтув ишлари ўтказилганини хабар қилганди.
Ўтган йили Ал Хелаифи одам ўғирланиши ва қийноққа солинишига алоқадорликда гумон қилинганди. Таъкидланишича, Тайеб бин Абдуррахмон 2020 йилнинг олти ойини ҳибсда ўтказди ва ноябрь ойида Париж клуби президенти билан боғлиқ маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги протоколга имзо чекиб, Қатарни тарк этишга рухсат олганди.
Comments