Latest news

23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  0 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  1 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  24 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  15 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0

Энг яхши мураббий ва футболчиларга "CA" ва ЎзПФЛ мукофоти топширилади News

Энг яхши мураббий ва футболчиларга "CA" ва ЎзПФЛ мукофоти топширилади

Маълумки, 2013 ва 2014 йиллар давомида Олий Лигада ҳар ойнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси аниқлаш одат тусига кирган эди. Мазкур лойиҳа 2015 йил ҳам давом эттирилади.
2015 йилги лойиҳага “Championat.Asia” сайти номи ҳам берилади ва эндиликда соврин “CА” ва ЎзПФЛ мукофоти” деб аталади.

Овоз бериш жараёнига бироз ўзгариш киритилди. Энди фақатгина спортга алоқадор оммавий ахборот воситаларигина овоз беришади ва ҳар бир нашрдан биттагина овоз, ўйша нашр овози сифатида қабул қилинади.

Овоз бериш қоидаларига кўра, мураббий ва футболчилар орасидан беш номзод танлаб олинади ва ОАВ эътиборига тақдим этилади. Ҳар бир овоз бераётган ташкилот муносиб деб топган номзодларга мос равишда ўрин бериб чиқади. Натижада 1-ўринга 5 очко, 2-ўринга 4 очко, 3-ўринга 3 очко, 4-ўринга 2 очко ва 5-ўринга 1 очко берилади.

Ҳар бир ойда энг яхши бўлганларга махсус статуэтка топширилади. Йил сўнггида эса энг кўп очко жамғарган мураббйи ҳамда футболчи ПФЛ томонидан Олий Лигада йилнинг энг яхшилари деб тан олинади.

Овоз беришда иштирок этадиган ОАВ:

Телевидения:
1. “Футбол шарҳи” — Спорт ТВ
2. “Хабарлар” — Спорт ТВ
3. Рухсор ТВ

Радио
1. “Олий Лига йўқламаси” — “Ўзбекистон”
2. “Футбол хабарлари” — “Ориат Доно”
3. “Спорт хабарлари” — “Водий садоси”
4. “Спорт хабарлари” — “Наврўз”

Босма ОАВ
1. “Аср Футболи”
2. “Интер Футбол” (ўзбек)
3. “Интер Футбол (рус)
4. “Ўзбекистон футболи”
5. “Спорт”
6. “Футбол Эксперсс”
7. “News Arena”

Сайтлар
1. Championat.asia (ўзбек)
2. Championat.asia (рус)
3. Uff.uz
4. Stadion.uz
5. Sports.uz
6. Olamsport.com
7. Arena.uz
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика