Latest news

00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  0 00:25ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  164 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  95 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  6 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да News

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да

Олий лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган дастлабки тўрт тур учрашувлари ортда қолди.
Миллий терма жамоамизнинг иккита расми ўйини  (6 ва 10 сентябрь) туфайли олий лигада бироз танаффус юзага келди. Энди 13 сентябрдан бошлаб 18-тур баҳслари давом эттирилади. Иккинчи давранинг дастлабки тўртта туридаги ўйинлардан келиб чиқиб бир қатор маълумотларни берса бўлади. Шулардан бири - мана шу тўрт тур бўйича кимнинг нечта очко жамғаргани. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, Қаршининг "Насаф" клуби барча тўрт учрашувни ғалаба билан якунлаган ягона жамоа бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам уйдаги, ҳам сафардаги икки беллашувда зафар қучишди.

Бу борада иккинчи ўринни "Пахтакор" эгаллади. Амалдаги чемпионлар максимум 12 очкодан 9 очко жамғаришди. Яъни, жамоа ўз майдонида "Олмалиқ"қа ютқазиб қўйгани учун ҳам 12 очкони йиға олмади. "Бунёдкор", "Локомотив", "Олмалиқ", "Нефтчи" сингари жамоалар эса бир хил еттитадан очко тўплашди.

"Металлург", "Гулистон" ва "Қизилқум" эса тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, уч бор имкониятни бой берган жамоалар бўлишди. Натижада бу жамоалар максимум 12 очкодан бор-йўғи 3 очко жамғаришди. Бу борада энг пастки кўрсаткич "Шўртан"га тегишли. Ғузорликлар иккинчи давранинг дастлабки тўрт тур якунларига кўра атиги бир очкони қўлга киритишди. "Шўртан" ўз майдонида "Динамо" билан дуранг ўйнаганини ҳисобга олмаганда қолган учта учрашувда мағлуб бўлди.

Кўриб турганингиздек, 14-17-тур якунларига кўра кўп очко йиғиш бўйича энг яхши кўрсаткич Қашқадарёнинг бош жамоаси "Насаф"га насиб этди. Бу борада энг пастки кўрсаткич ҳам Қашқадарё вакилига тегишли. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан" буёғига жиддий ҳаракат қилмаса бўлмайди.

Тўртта тур бўйича йиғилган очколар:

"Насаф"  12/12
"Пахтакор"  9/12
"Бунёдкор"  7/12
"Локомотив"  7/12
"Олмалиқ"  7/12
"Нефтчи"  7/12
"Бухоро"  6/12
"Навбаҳор"  5/12
"Динамо"  5/12
"Сўғдиёна"  4/12
"Металлург"  3/12
"Гулистон"  3/12
"Қизилқум"  3/12
"Шўртан"  1/12
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика