Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  0 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Энг яхши футбол музейлари (топ-10) News

Энг яхши футбол музейлари (топ-10)

Tags :  Музей
Агар футболни севсангиз, унинг ўтмишдаги қиёфасидан ҳам завқлана оласиз.

10. J-Museum

Италияда энг кўп совринларга эга "Ювентус" клубининг Туриндаги замонавий музейига ташриф буюриш орқали "кекса сеньоралар"нинг қўлга киритган совринлари, жамоа тарихига оид фотосуратлар ҳамда "Юве" либосларини, клуб хронолигиясига оид маълумотларни кўздан кечиришингиз мумкин.


9. Anfield Museum

"Ливерпуль" шон-шуҳрат борасида гранд жамоалар қаторида саналади. "Энфилд"да жойлашган клуб музейи "Ливерпуль" жамоасига бағишланган бўлиб, клуб қўлга киритган совринлар, кўргазмалар, шунингдек, Стивен Жеррардга оид коллекциядан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бундан ташқари, "қизиллар" афсонаси Филь Томпсон тўғрисида қимматбаҳо кўргазмаларни томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.


8.  Camp Nou Experience 

1984 йили очилган бу музейга ҳар йили 1.5 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради. Музейда яқинда қўлга киритилган кубоклардан тортиб, ўтмишда Йохан Кройф каби юлдузлар кийган либосларгача кўплаб ажойиб экспонатлар мавжуд.


7. Museo del Calcio

Агарда Дель Пьеронинг моҳирона ҳаракатлари ҳамда Паоло Мальдинининг ҳимояни санъат турига айлантирган лаҳзаларини орзу қилишни истасангиз, ушбу музейга ташриф буюринг.  Museo del Calcio Италия футболи тарихига оид кўплаб ноёб экспонатларга эга.


6. Museu CR7

Ушбу музей фақатгина бир футболчининг фаолиятига бағишланган ва уни танимайдиган яшил майдон ишқибози топилмаса керак. Криштиану Роналду нафақат футболчи, балки бренд сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Майдейрадаги музейда Роналдунинг либослари, фотосуратларидан тортиб унинг ҳайкалигача учратишингиз мумкин.


5. Maradona Museum

Футбол оламининг ёрқин вакилларидан бири Лионель Месси билан доимий равшида таққосланиб келинадиган ватандоши Диего Марадона музейи. Неаполда жойлашган ичхам музей технологияларга муккасидан кетганларга қизиқ туюлмас, лекин қалбида футбол жозибасини сақлаб қолганлар учун айни маскан бўлиши табиий. У ерда футболчига тегишли ноёб буюмлар, жумладан, 1986 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Бельгияга қарши ўйинда иккита гол уришида кўмагини аямаган чап бутсаси, ҳатто 1984 йилда “Наполи”га кўчиб ўтганида имзолаган шартномаси мавжуд.


4. Real Madrid Museum 

"Сантьяго Бернабеу"даги музейнинг энг ажойиб экспонатлари, шубҳасиз, 13 та Чемпионлар лигаси титули ҳисобланади. Шунингдек, болалигимиздан ҳавас қилиб келган машҳур юлдузлар тарихига оид экспонатлар мужассам. Айтганча, куни кеча Мадрид клуби 120 ёшни қарши олди.


3. National Football Museum

2500 дан ортиқ экспонатлар ва 140000 дан кам бўлмаган фотосуратлар, плакатларга эга Манчестер миллий футбол музейи ҳар қандай футбол ишқибозининг оғзини очириб қўяди. Кўргазмалар, асосан, инглиз футболига бағишланган бўлса-да, бошқа мамлакатлар футболига оид экспонатлар ҳам учрайди. Жумладан, Альфредо Ди Стефано учун алоҳида бўлим мавжуд, унинг 1960 йилги Европа Чемпионлар кубоги финалида зафар қучган баҳсдаги либоси ҳам бор.


2. German Football Museum

"Боруссия Дортмунд"нинг "Сигнал Идуна Парк"и рўпарасида жойлашган Германия футбол музейи 1954 йилда Ғарбий Германиянинг жаҳон чемпионати ғалабаси билан бошланган немис футболининг микрокосмоси бўлиб, ундаги экспонатлар немисларнинг ғалабаси сайин бойишда давом этмоқда.


 1. FIFA World Football Museum

Биринчи рақамли музейимиз Цюрихда жойлашган. Клублар, мамлакатлар ва футболчиларга бағишланган кўргазмалар олами сизда унутилмас таассурот уйғотади. 



Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика