Latest news

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  8 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  419 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Энг фаол спорт журналистлари тақдирланди News

Энг фаол спорт журналистлари тақдирланди

27 июнь мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида байрам қилиб келинади.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном олган 2017 йилда ҳам журналистлар мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим воқеа-ҳодисаларни, шу жумладан, спорт оламида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ёритишда фаоллик кўрсатмоқдалар. Ўз навбатида, оммавий ахборот воситалари ходимлари шахсан давлатимиз раҳбарининг юксак эътибор ва ғамхўрлигини ҳис этиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида соҳада фаолият кўрсатувчи журналистларни рағбатлантириб бориш кўзда тутилган. 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида “Энг фаол спорт журналисти” республика танлови ўтказиб келинмоқда. Биринчи мукофот соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, иккинчи мукофот соҳибига 15 баробари, учинчи мукофот эгасига эса энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида пул мукофотлари, яна уч журналистга рағбатлантирувчи совринлар топширилади.

Спорт журналистикаси соҳасида 2016-2017 йиллар мобайнида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир қатор журналистлар танлов ғолиблари деб топилди.

Бугун Ўзбек миллий академик театрида ўтказилган тантанли маросим чоғида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов қуйидаги журналистларга мукофотларни топширди:

1-ўрин - Нарзулла Сайдуллаев, championat.asia сайти журналисти;
2-ўрин - Марина Якубова, ЎзМТРК “Спорт” телеканали Трансляция ва спорт янгиликлари студияси бош муҳаррири ўринбосари;
3-ўрин - Бобур Акмалов, “Орият Доно” радиоси ижодий гуруҳи раҳбари, спорт эшиттиришлари муаллифи ва бошловчиси.

Рағбатлантирувчи мукофотлар билан “Интерфутбол” газетаси бош муҳаррири Ахадхон  Абдуҳамидов, “sports.uz” сайти муҳаррири Бекзод Исаев ва ЎзМТРК “Спорт” телеканали Таълим-тарбия бош муҳарририяти режиссёри Нилуфар Касимова тақдирланди.

Биз барча журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз ҳамда уларга ижодий зафарлар тилаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика