Latest news

07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  135 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0

Энди Сурия буёғига нима қилади? News

Энди Сурия буёғига нима қилади?

Осиё қитъаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида кўпчиликни ўзига қаратган жамоа бу Сурия бўлди.

Сурия саралаш ўйинларининг охирги босқичини бизнинг гуруҳда ўтказди ва охирги турда Эрон билан 2:2 ўйнаб, учинчи ўринни олди ва плей-офф босқичига йўл олди. Аслида-ку, Суриянинг плей-оффгача етиб келишиёқ катта воқеилик бўлди, бутун Осиё уларни диққат билан кузатиб турди. 

Сурия плей-оффда Австралияга қарши иккита баҳс ўтказди. Биринчисида 1:1 қайд этган бўлса, Сиднейдаги жавоб учрашувида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўша ўйинни кўрганлар билишади: агар охирги дақиқаларда Омар Ал Сома жарима тўпидан гол урганида борми, балки Сурия Гондурас билан баҳсга тайёргарлик кўрармиди. 

Хуллас, Сурия эртаги тугади ва эндиликда бир савол қизиқтиряпти: жамоа буёғига нима қилади? ОФК сайти ходимлари ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўришди. 


Кейинги манзил - Осиё Кубоги-2019

Эндиликда суриялик мураббийлар олдидаги вазифа терма жамоани Осиё Кубоги-2019га тайёрлаш бўлади. Маълумки, навбатдаги Осиё чемпионати 2019 йилнинг январида БААда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Сурия ўз тарихида олтинчи бор иштирок этади. Агар Сурия Осиё Кубогида ҳам ЖЧ саралаш босқичидагидек ўйин кўрсатса, улардан ҳатто ярим финалга қадар етиб бориши мумкин. 

Бундан ташқари, охирги тўрт ўйинда учта гол урган Ал Сома терма жамоага чақирилиб турса, ундан ҳар нарса кутиш мумкин. Айтганча,  Ал Сома шу пайтгача ўз клуби "Ал Аҳли" сафида 108та учрашувда майдонга тушиб, 111та гол урган. 

Бошқа иқтидорлар 

Омар Ал Сома - кучли ҳужумчи, лекин бу Сурия таркиби фақат шу футболчидан иборат дегани эмас. Айнан саралаш ўйинлари орқали мухлислар Омар Хрбин, Маҳмуд Ал Мавас, Фирас Ал Хатиб каби номларни ҳам билиб олишди. Эндиликда Ал Сома сингари Омар Хрбин ҳам Саудия чемпионатида тўп тепмоқда. Унинг клуби - "Ал Ҳилол". 23 ёшли футболчи "Ал Ҳилол" билан бу мавсум Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган. 

Гарчи жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси ушалмаган бўлса-да, сурияликлар терма жамоа кўрсатган ўйиндан хафа бўлишмади. Улар мамлакатда футбол янада юксалишига ишонишмоқда. Бундан ўн йиллар муқаддам "Ал Карама" клуби ОФК Кубоги ва Осиё чемпионлар лигасидаги иштирок туфайли кўпчилик эътиборини ўзини тортганди. Энди бўлса Дамашқнинг "Ал Ваҳда" клуби халқаро мусобақаларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. 

Мамлакатдаги сиёсий нотинч вазиятни ҳисобга олмаганда, Сурияда футбол аввалдан бўлган ва ҳозир ҳам бор. Гарчи миллий терма жамоа уй учрашувларини бетараф майдонда ўтказаётган бўлса-да, мухлислар имкон қадар бориб қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг фикрича, жамоанинг ҳозирги авлодига ишонч катта ва Осиё Кубогида Суриядан кўп нарса кутса бўлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика