Эмре Жан: "Ёш ўйинчилар катта маошни эшитиб ақлдан озишяпти, "Ювентус"да ҳам бундай футболчилар йўқ эмас"
18 nov 2019 21:30
News
Эмре Жан: "Ёш ўйинчилар катта маошни эшитиб ақлдан озишяпти, "Ювентус"да ҳам бундай футболчилар йўқ эмас"
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Эмре Жан юқори маошлар ёш ўйинчиларнинг бошларини айлантириб қўяётганини қайд этди.
"Кўплаб истеъдодлар ўз салоҳиятларига боғланиб қолганини кўриш ачинарли. Буни мен тушунмайман. Уларга фаолиятларини жуда машҳур мутахассислар билан қуриш имконияти тақдим этилса-да, улар ўзларини ёмон тутишади. Нотўғри иш қилишаётганини тушунишармикин-а?! "Ювентус"да ҳам буедай ўйинчилар йўқ эмас. Улар билан наплашиб тураман ва тўғри хулқ-атвор муҳим эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Баъзилари ҳалигача тушунишмайди. Бунда юқори маошни ҳам айблаш мумкин. "Ёш ўйинчилар катта маошни эшитиб ақлдан озишяпти. Бу пайтда нима учун улар нимадирни исботлаши ва машғулотларда ўзларини қурбон қилишлари керак?", — дейди Жан.
Link :
Source : kicker.de
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments