Эмери: “ПСЖ” раҳбарияти олдимга ҳеч қандай вазифа қўймаган
14 dec 2016 01:21
News
Эмери: “ПСЖ” раҳбарияти олдимга ҳеч қандай вазифа қўймаган
Франция чемпионати 17-туридан ўрин олган “ПСЖ”-“Ницца” учрашувидан (2:2) кейин парижликлар бош мураббийи Унаи Эмереининг таъкидлашича, клуб раҳбарияти мураббий олдига ҳеч қандай вазифа қўймаган.
“Клуб
раҳбарияти мавсум олдидан менинг олдимга аниқ бир вазифа қўймаган. Лекин
жамоанинг мақсади шундоғам маълум. “ПСЖ” олдига фақат битта мақсад туради –
барча совринларни ютиш. Ички биринчиликда ғолиб чиқиш ва мамлакат кубогини
қўлга киритиш. Чемпионлар лигасида эса имкон борича узоқроққа бориш. Бир қатор
футболчиларимизда кичик муаммолар кузатилмоқда. Микрожароҳатлар, улардан
айримлари толиқиб ҳам қолишган. Аммо бу каби муаммолар билан барча жамоалар
тўқнаш келишади”, дея мураббийнинг
сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments