Эмери "Арсенал" посбонини "Вильярреал"га таклиф этмоқчи
03 sep 2020 02:04
News
Эмери "Арсенал" посбонини "Вильярреал"га таклиф этмоқчи
"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери "Арсенал" дарвозабони Эмилиано Мартинесни сотиб олишга қизиқмоқда.
Мартинес ўтган мавсум охирида жароҳат олган Бернд Ленонинг ўрнини эгаллаб, ўзининг энг яхши томонларини намойиш этди.
Ҳозирда "канонирлар" устози Микель Артета келгуси мавсумда ким унинг учун биринчи рақамли дарвозабон бўлиши ҳақида бош қотирмоқда ва агар Лено асосий таркиб аъзосига айланса, Мартинес "Арсенал"да қолмайди.
Артетанинг қарорини "канонирлар" собиқ бош мураббийи Эмери ҳам кутмоқда.
Шунингдек, Эмилианога "Астон Вилла" ва "Лидс" томонидан қизиқишлар мавжуд. Агар 28 ёшли аргентиналик футболчи сотилса, "Арсенал" унинг ўрнига "Брентфорд"дан Давид Раяни жалб қилишга уриниб кўради.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments