Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Элёр Орифов: "Сўғдиёна" қуйи лигада бўлса ҳам клубдан кетмасдим" News

Элёр Орифов: "Сўғдиёна" қуйи лигада бўлса ҳам клубдан кетмасдим"

Сергей Лушан бошчилигидаги "Сўғдиёна" Суперлиганинг 9-турида Қаршида "Насаф"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бунгача "аждарлар" ҳеч бир рақибга ютқазмаганди.

Ушбу сенсацион ғалабадан кейин "Сўғдиёна" Олмалиқда АГМК билан дуранг қайд этди. Биз бир неча йиллардан буён Жиззах клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган Элёр Орифов билан суҳбатлашдик.

- 2018 йилги мавсум "Сўғдиёна" учун қандай бошланди деб ўйлайсиз?

- Бу йилги мавсум жамоамиз учун яхши ўтмоқда дея оламан. Тўғри бошида озгина қийналдик. Янги футболчилар ўзаро тил топишиб кетиши борасида қийналгандик. Энди барчаси ўз жойига тушиб кетди ва ижобий натижалар қўлга киритилмоқда.

- Олдинги мураббий Мочиновга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Билмадим. Балки тажриба етишмагандир. Машғулотларда, ўйинларда боримизни бериб ҳаракат қилдик. Аммо натижа бўлмади.

- 2013 йилдан буён "Сўғдиёна"да ўйнаб келаяпсиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бир клубда муқим ўйнаб келаётган футболчилар деярли йўқ. Бунга қандай эришаяпсиз?

- Тўғри 5 йилдан буён бир клубда ўйнаяпман. Туғилган ўсган Жиззах вилояти бош жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ёшликдаги орзум бўлган. Қайси мураббий ишласа ҳам меҳнат қилиб жамоага муносиб эканлигимни кўрсатишга уриниб келаяпман. Ўтган йилларда турли клубларда таклифлар бўлган, аммо Жиззахни тарк этишга кўзим қиймади.

- Бордию "Сўғдиёна" ПРО-лигада ўйнаганида ҳам қолармидингиз?

- Ўйлаб ўтирмай жамоада қолардим. "Сўғдиёна" менинг фаолиятимда жуда катта ўрин тутган.



- Мавсум бошида мақсад кучли олтиликка кириш эди. Нима деб ўйлайсиз, бунга эриша оласизларми?

- Тўғри мавсум бошида кўплаб очколарни йўқотдик. Аммо максимал ҳаракат қилиб кучли олтиликка киришга уринамиз. Олдинда ҳали ўйинлар кўп. Барчаси ўз қўлимизда.

- Сергей Лушан келгач ҳозирча фақат битта мағлубият бўлди. У жамоад айнан нимани ўзгартирди?

- Сергей Иванович келгач жамоада ҳар томонлама ўзгариш бўлди. Футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини қайтарди, муҳитни яхшилади. Тактик жиҳатдан янада кучлироқ ишлашни бошладик. Болларда ҳар бир ўйинга чанқоқликни оширди.

- Янги Суперлига ҳақида фикрларингиз қандай?

- Суперлига жуда ҳам қизиқарли ўтмоқда. Бу йил ҳар бир жамоа ўртасидаги рақобат жуда кескин ўтмоқда. 10та тур ортда қолди ва барча жамоа мағлубиятга учраб бўлди. Яъни мағлубиятга учрамаган жамоа қолмади. Ташкилий томонлама ҳам анча ўсиш кузатилмоқда. Учрашувлар Спорт телеканали орқали жонли кўрсатилмоқда, стадионларга мухлислар ташрифи ҳам ортиб бормоқда. Ҳар бир ўйиндан олдин халқимиз суйган қўшиқчилар стадионга келганларнинг кайфиятини кўтаришмоқда. Барчаси ажойиб.

- Жамоадаги қайси ёшлар сизда яхши таассурот қолдирмоқда?

- Сергей Лушан ёш футболчиларга катта эътибор беришини барча билади. Бизнинг жамоада ҳам шундай ишлашда давом этмоқда. Ёшлардан Саҳоб Рашидов ва Ойбек Нурматов сўнгги пайтларда яхши ўйнашмоқда. Рашидов Қаршида "Насаф" билан ўйинда дебют қилди ва хатто гол уришга ҳам эришди.

- Шоҳруҳ Холматовнинг жароҳати ҳақида...
- Ёшлар лигаси доирасидаги АГМК билан баҳсда Холматов бошидан оғир жароҳат олди. Биз ўша пайтда машғулотда эдик. У шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Тезроқ тузалиб сафга қайтишига тилакдошмиз. Барчамиз Шоҳруҳни қўллаб-қувватлаяпмиз.

- "Сўғдиёна" бу мавсум энг кам гол урган клублардан бири бўлиб турибди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Ҳужумни охирига етказишда озгина қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Буни устида машғулотларда кўп ишлаяпмиз.


- Кўпчилик ҳужумчи Шоҳруз Норхоновни танқид қилмоқда. Бунга муносабатингиз?

- Бу танқидларга қўшилмайман. Шоҳруз жуда ҳам иқтидорли ва кучли футболчи. У ўйин вақтида жамоа учун жонини бермоқда. Гол урмаса ҳам фойдали иш коеффициенти жуда юқори бўлмоқда. Асосийси жамоанинг ғалабаси.

- 10та турдан сўнг "Сўғдиёна" 16та гол ўтказиб бу борада Суперлигада "пешқадам" бўлиб турибди...

- Нима дейишга ҳам хайронман. Мавсум бошида кўп хато қилгандирмиз. Балки тажриба етишмагандир. Тактика жиҳатдан хато қилгандирмиз балки.

- "Насаф"ни Қаршида мағлуб этишга эришдинглар. Ўша ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ўша ўйингача Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона клуб "Насаф" эди. Бундан ташқари бизнинг жамоа "Насаф"ни Қаршида сўнгги бор 2004 йилда мағлуб этганди. Ўзимиз учун мана шу ёмон анъаналарга барҳам беришни истадик. Сергей Иванович тўғри кўрсатмалар берди, Қаршига очко олиб кетамиз деган мақсадда боргандик. Натижада кўрдингиз ғалаба қозондик.
 
- Амакингиз Даврон Файзиев яқинда "Динамо" бош мураббийига айланди. Нима деб ўйлайсиз Самарқандда у киши яхши натижага эриша оладими?

- Албатта бунга умид қиламан. Амаким "Динамо"ни Суперлигага қайтаришга ҳаракат қилаяптилар. Уларга бу борада омад тилайман.

- Мухлисларга айтар сўзингиз...

- Жиззахлик мухлисларга катта миннатдорчилик билдираман. Ҳар қандай вазиятда бизга далда бериб боришмоқда. Мухлисларсиз ғалабалар бизга татимайди. Яхши-ёмон кунларда бизни қўллаб туришгани учун раҳмат айтаман. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика