Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Элёр Орифов: "Аламли мағлубиятга учрадик" News

Элёр Орифов: "Аламли мағлубиятга учрадик"

Олий лига 1-тур ўйинлари доирасида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси "Бунёдкор" га қарши майдонга тушди.

Унда "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келди ва биргина Достон Ҳамдамовнинг голи эвазига ғалабага эришди. Ушбу ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" ҳимоячиси Элёр Орифов ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

 - Ҳаммани янги чемпионат бошлангани билан табриклайман. Ўйин борасида жуда яхши ўйин бўлди. Асосан ҳимоявий ўйин кўрсатдик. Рақиб жамоа фақатгина тўп назорати бўйича биздан устун бўлди. Бошқа ҳеч жабҳада биздан устунлик қилгани йўқ.

Жамоамиз бу йил ҳам янгидан шаклланаяпти. Ўйинимизга ҳамда бир биримизни ўрганиш учун вақт керак. Жамоадошларимга раҳмат айтаман. Ҳаммалари қўлларидан келганча майдонда ўйнади. Бизни олдинда бундан ҳам қийин ўйинлар кутиб турибди. Бу йилги мавсум ўйинлар жадвали кўрган бўлсаларингиз керак. Мавсум энди бошланди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Кейинги ўйинларда яхши натижа кўрсатиб мухлисларимизни албатта хурсанд қиламиз - дейди Орифов. 

Дилдора Холбоева  "Сўғдиёна" матбуоти хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика