Latest news

21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  0 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  90 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  11 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  16 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  3 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  8 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2

Элит ОЧЛ. "Пахтакор" мусобақани мағлубият билан бошлади News

Элит ОЧЛ. "Пахтакор" мусобақани мағлубият билан бошлади

Бугун "Пахтакор" жамоаси ОФКнинг янги Элит Чемпионлар Лигасида илк ўйинини ўтказди.

Учрашув 19:00 да "Жар" стадионида старт олади. 

Элит ОЧЛ. 1-тур
17 сентябрь, сешанба
Тошкент. "Жар" стадиони
"Пахтакор" (Ўзбекистон) – "Ал Васл" (БАА) 0:1 (ТУГАДИ)
Бош ҳакам: Араки Юсуке (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Жун Михара, Кота Ватанабе (иккаласи Япония)
Захира ҳаками: Рё Танимото (Япония)
ВАР ҳаками: Кимура Хироюки (Япония)
АВАР: Иида Жумпеи (Япония)
Назоратчи: Чиа Энг Ваҳ Жон (Сингапур)
Комиссар: Шин Жаемин (Корея Республикаси)

Гол: Суфиян Буфтини 65, 0:1

"Пахтакор" - 12.Владимир Назаров, 3.Шахзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Хожиакбар Алижонов, 8.Диёр Ҳолматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (22.Умар Адҳамзода,72), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев ( 9.Иброҳим Ибрагимов, 72), 33.Дониёр Абдуманнопов ( 31.Муҳаммадали Усмонов,85), 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов


Захира: 2.Бехруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев,11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев,  35.Павлюченко Павел, 40.Кими Мерк, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 99.Улуғбек Ҳошимов. 

"Ал Васл" - 1.Холид Саиф Алсенани, 4.Суфиян Буфтини, 6.Сиака Сидибе, 7.Али Солиҳ Амро, 9.Адама Диалло, 12.Абдулраҳмон Солиҳ Ҳамис, 15.Жунг Сеунгюн, 17.Кайо Корреа (8.Харис Сеферович,70), 19.Такаши Учино, 25.Алексис Фонтанилла, 31. Николас Хименес


Захира: 3.Юсиф Али Алмеири, 5.Али Ҳассан Салмин,  11.Мажид Иброҳим Салим, 18.Малек Жанеер, 21.Нгуессан Куадио, 23.Тахноон Ҳамдан, 32.Муҳаммад Али Қаюди, 33.Срдан Мияилович, 44.Салим Жума Алазеези, 55.Абдулла Салим Мақдам.

Огоҳлантириш: Драган Черан ("Пахтакор") 10, Кайо Канедо ("Ал Васл"), Иброҳим Ибрагимов ("Пахтакор") 81, Муҳаммадали Усмонов ("Пахтакор") 90+7


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+7. САРИҚ КАРТОЧКА. "Пахтакор", Муҳаммадали Усмонов 

90. "Пахтакор" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда босимни оширмоқда. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Дониёр Абдуманнопов ўрнига Муҳаммадали Усмонов тушди. 

81.САРИҚ КАРТОЧКА. "Пахтакор", Иброҳим Ибрагимов 

80. ЎЗГАРИШ. "Ал Васл", Такаши Учино ўрнига Салем Авад, Али Солиҳ ўрнига Али Сальмен тушди. 

75. ЗАРБАА. "Пахтакор"дан ўйиндаги энг хавфли ҳужум. Юқоридан узатиб берилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади. Дарвозабон ҳам маҳоратини кўрсатди, боз устига ўйиндан ташқари ҳолат бор экан.

72. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Достон Ҳамдамов ўрнига Умар Адҳамзода, Сардор Собирхўжаев ўрнига Иброҳим Ибрагимов тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Ал Васл", Кайо Канедо ўрнига Харис Сеферович тушди. 

65. ГОЛ. "Ал Васл" учрашувда ҳисобни очди. Бурчакдан узатилган тўпга Суфиян Буфтини биринчи бўлиб келиб зарба берди. 

63. Назаров яқин масофадан йўлланган зарбани қайтарди

57. САРИҚ КАРТОЧКА. "Ал Васл", Кайо Канедо

53. "Пахтакор" жарима зарбасини ишлади. Азмиддинов амалга оширган жарима зарбаси ноаниқ чиқди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Меҳмонларда стандарт вазият самарасиз якунланди. 

34. "Пахтакор" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. "Ал Васл" футболчилари хавфни бартараф этди. 

30. Назаров рақиб футболчисининг зарбасини ушлаб олди. Ҳозирча айнан у жамоасининг қаҳрамони бўлиб турибди. 

27. "Ал Васл" қарши ҳужум ташкил қилди. "Пахтакор" ҳимоячилари рақиб футболчисининг зарбаси йўлига тўғаноқ бўла олди. 

25. "Пахтакор" бугун тартибли ўйин кўрсатмоқда ва рақибига имконият бермаяпти.

 

17. ЗАРБА. "Ал Васл" ҳужумни зарба билан якунлади. Назаров бу вазиятда жамоасини қутқарди. 

14. Алижонов рақибнинг ҳужумини қайтаришда фаоллик кўрсатди. 

10. САРИҚ КАРТОЧКА. Ҳакам ВАРда вазиятни кўрганидан сўнг Черанга сариқ карточка кўрсатди. 

9. ВАР. Қизил карточка кўриб чиқилмоқда. Черан рақибига нисбатан қўполлик ишлатган бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР мониторида вазиятни ўзи кўрмоқда. 

7. ЗАРБА. "Пахтакор"дан ҳужум. Маҳмуд Маҳамаджонов Холматовдан тўпни қабул қилиб олиб зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

5. ЗАРБА. Яна Диаллога гол уриш учун имконият бериб қўйилди. Зарба ноаниқ кўриниш олди. 

2. ЗАРБА. "Ал Васл"нинг биринчи ҳужуми кескин тус олди. Адама Диаллонинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди, Назаров устундан қайтган тўпни ушлаб олди. Омад "Пахтакор"га кулиб боқди. 

- Ўйинга старт берилди. 

-  Учрашув 19-00да бошланади. 

Rating: -44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика