Latest news

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  24 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади? News

Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг уй-меҳмон тарзида ўтказилган 1/8 финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳ учрашувлари якунларига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасидан 8тадан 16та жамоа кейинги босқичга йўл олганди. 1/8 финал ўйинларидан сўнг 8та клуб мусобақа билан хайрлашди.

Ғарбда "Ал Васл" (БАА), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Райан" (Қатар) ва "Пахтакор" (Ўзбекистон) шу босқичда ўз иштирокини тугатган бўлса, Шарқда "Шанхай Порт" (Хитой), "Шанхай Шеньхуа" (Хитой), "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) ва "Виссел Кобе" (Япония) мусобақани нимчорак финалда якунлади.

Буёғига ҳар икки минтақадан кучли 8та жамоа қолди ва турнир регламентига кўра, 1/4 финалдан бошлаб барча ўйинлар Саудия Арабистонида ўтказилади. Марказлашган тартибдаги ўйинларга Жидда шаҳридаги иккита стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Элит Осиё чемпионлар Лигасининг навбатдаги формати қуйидагича кўриниш олади. 14 март куни бўлиб ўтадиган қуръа маросимидан сўнг жамоалар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилади. Яъни, аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади.

Чорак финал ўйинлари 25-26 апрель куни ўтказилса, ярим финал учрашувлари 29-30 апрелга белгиланган. 4 май куни муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионида мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтади. Финал битта ўйиндан иборат бўлади. Шунингдек, 3-ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Ҳал қилувчи босқичда иштирок этадиган клублар:

"Ал Аҳли" (Судия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)

Сизнингча, чемпионликни ким қўлга киритади?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика