Latest news

12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  1 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  3 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0

Элдорбек Суюнов муваффақиятли операция қилинди News

Элдорбек Суюнов муваффақиятли операция қилинди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" дарвозабони жарроҳлик столига ётқизилди.

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохонада ўнг оёқ тиззасини операция қилдирган Элдорбек Суюновнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.

Қайд этиш керакки, яқиндагина чап қўли кичик панжасини синдириб олган дарвозабон жамоа машғулотларига қайтгач аввалдан безовта қилиб келган ўнг оёқ тиззасидаги оғриқ қайталанган. Шундан сўнг дарвозабон мазкур жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиш мақсадида жарроҳлик амалиётини ўтказишни маъқул кўрди. Бир соат аввал якунланган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.

Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши кипери бўлган Элдорбек Суюнов тахминан 1,5 ой ичида, аниқроғи март ойи бошларида сафга қайтиши кутилмоқда. Дарвозабон "Пахтакор"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидан ўрин олган Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2015 йилги мавсум якунланганидан сўнг Элдорбек Суюнов Москвада чап оёқ тиззасини операция қилдирганди. Бу сафар эса ўнг оёқ тиззасидаги жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика