Latest news

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  2 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  16 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  7 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...” News

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...”

Орадан етти йил ўтиб Ўзбекистон кубоги финалида зафар қучган “Пахтакор” Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Биз эса навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин дарвозабон Элдорбек Суюнов билан суҳбатлашиб, кубок финали борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- “Пахтакор” учун ғалаба билан тугаган финал ўйини нисбатан осон ўтди десак бўладими? Чунки жамоа шу куни барча жабҳада рақибдан устун келди...

- Ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди. Бутун ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди. Бу албатта ҳисобда ҳам акс этди. Мақсадимиз требл қайд этиш, Лига кубоги финалида ҳам ҳудди бугунгидек кайфият билан тўп тепамиз. Бу мавсумдаги сўнгги совринни ўзимизники қилиш учун бир қадам қолди.

- Ўтган йилги финалда нима ўхшамаган эди-ю, бу йил жамоага нима қўшимча куч ва мотивация берди?

- Бизда реванш олиш иштиёқи кучли эди. АГМК биз билан иштирок этган иккита финалда турли ва ўзгарган таркибда майдонга тушди. Улар билан солиштирганда бизда хоҳиш кучли бўлди. Биздаги реванш туйғуси уларда бўлмаслигини тахмин қилгандим. Шу боис бор кучимизни ишга солдик. Ғалабада 12 ўйинчи бўлмиш, ишқибозларимизнинг ўрни беқиёс.



- “Пахтакор”га қарши аксарият жамоалар ҳимоявий ўйин таклиф қилади. Одатда бундай шароитда дарвозабонларга юмуш топилмайди...

- Менимча бу кипер учун яхши эмас. Чунки, ўйин ритмидан чиқиб кетиши мумкин. Қанча кўп тўп билан муомалада бўлса, кутилмаган вазиятлардан чиқиб кета олади.

- Шахсан сиз АГМКнинг қайси футболчисидан хавф кутган эдингиз? Рақиб сафида ижрочилар етарлича ва улар ҳар қандай ҳолатда сизга ноқулайлик туғдириши мумкин эди...

- Элгужа Григалашвилидан ноодатий қарор ёки узоқдан йўлланадиган зарбаларни кутгандим. Аммо, ҳимоячиларимиз унга эркин ҳаракатланишига йўл қўйишмади.

- Бош ҳакам финал ҳуштаги янграгач, рақиб томонга асабий оҳангда бақирдингиз...

- Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ. АГМК матбуот котиби дўстим ҳисобланади. У билан тез-тез, қаттиқ ҳазиллашиб турамиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика